Ismailov Ulugbek

ИСМАИЛОВ
Улугбек Мирабидович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси.
«Дойче кабель» акциядорлик жамияти кузатув кенгашининг раиси.

1992 йилдан 1996 йилгача – «Амир» илмий-ишлаб чиқариш фирмаси директори. 1996 йилдан 1998 йилгача – «Амирбек» хусусий фирмаси директори. 1998 йилдан 2003 йилгача – «Электросигнал» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси, «Дойче кабель АГ Тошкент» акциядорлик жамияти қўшма корхонаси бошқаруви раиси.
2009 йил 27 декабрдан – халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг депутати. ЎзЛиДеП аъзоси.
1964 йил 30 ноябрда Тошкент шаҳрида туғилган. Олий маълумотли. 1987 йилда Тошкент политехника институтини муҳандис-механик мутахассислиги бўйича тамомлаган.
2002 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени билан  мукофотланган.

Чоп этиш