Djumabayev Atxam

ДЖУМАБАЕВ
Атхам Сахиевич

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси.
Шайхонтоҳур тумани ҳокими.

1984 йилдан 1988 йилгача – Тошкент темир йўл бўлимининг «Шумилов» станциясида муҳандис-технолог, навбатчи, поездлар ҳаракати бўйича диспетчер. 1988 йилдан 1990 йилгача – Тошкент йўналиши бўйича юк хизмати навбатчиси. 1990 йилдан 1997 йилгача – Тошкент темир йўл бўлимининг «Тўқимачи» станцияси бошлиғи. 1998 йилдан 1999 йилгача – Йўловчиларга ёрдам кўрсатиш бўйича Тошкент дирекцияси «Тўқимачи» станциясининг бошлиғи. 1999 йилдан 2002 йилгача – «Тошкент метрополитени» давлат унитар бирлашмаси бошлиғи. 2002 йилдан ҳозирги вақтга қадар Шайхонтоҳур тумани ҳокими.
2009 йил 27 декабрдан – халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг депутати.
1962 йил 15 январда Тошкент шаҳрида туғилган. Олий маълумотли. 1984 йилда Тошкент темир йўл транспорти муҳандислари институтини муҳандис мутахассислиги бўйича тамомлаган.
2005 йилда «Дўстлик» ордени билан  мукофотланган.

Чоп этиш