Akramov Akmal

АКРАМОВ
Акмаль Махмудович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси аъзоси.
«Тошкент оқшоми» ва «Вечерний Ташкент» газеталари бош муҳаррири.

1973 йилдан 1974 йилгача – «Ўзбекфильм» киностудиясида юк ташувчи, нусха кўчирувчи. 1974 йилдан 1986 йилгача – «Туркистон» газетасида мусаҳҳиҳ, катта мусаҳҳиҳ, муҳаррир, газета таҳририяти масъул котибининг ўринбосари. 1986 йилдан 1991 йилгача – «Ишонч» газетаси таҳририяти масъул котибининг ўринбосари, масъул котиби. 1995 йилдан 1998 йилгача – «Бирлик» ва «Единство» газеталари бош муҳаррири. 1998 йили Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонида етакчи консультант. 1998 йилдан ҳозирги вақтга қадар «Тошкент оқшоми» ва «Вечерний Ташкент» газеталари бош муҳаррири. 2002 йилдан ҳозирги вақтга қадар Тошкент шаҳар ахборот ҳудудий бошқармаси бошлиғи. 2006 йилдан ҳозирги вақтга қадар Тошкент шаҳар ҳокимининг маънавий ва маърифий ишлар бўйича ёрдамчиси.
2009 йил 27 декабрдан – халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг депутати. «Миллий тикланиш» ЎзДП аъзоси.
1955 йил 16 октябрда Тошкент шаҳрида туғилган. Олий маълумотли. 1980 йилда Тошкент давлат университетини филолог, ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Чоп этиш