Abduraximova Farida

АБДУРАХИМОВА
Фарида Юлдашевна

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси аъзоси.
Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси.

1968 йилдан 1973 йилгача – «Ёш ленинчи» газетасида адабий ходим, техник котиба-машинистка. 1973 йилдан 1982 йилгача – Ўзбекистон журналистлар уюшмасида консультант, референт, сектор мудири. 1984 йилдан 1990 йилгача – Ўзбекистон журналистлар уюшмасининг Тошкент шаҳар ташкилотида масъул котиб. 1991 йилдан 1992 йилгача   – Ўзбекистон журналистлар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари. 1992 йилдан 1995 йилгача – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси маданият, оммавий ахборот воситалари ва туризм сектори мудири, ижтимоий масалалар бўйича бўлим сектори мудири, катта эксперт. 1995 йилдан 2004 йилгача – Тошкент шаҳар ҳокимининг оила, оналик ва болаларни ижтимоий муҳофаза қилиш масалалари бўйича ўринбосари, шаҳар хотин-қизлар кенгаши раиси.
2009 йилн 27 декабрдан – халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати. Ўзбекистон ХДП аъзоси.
1950 йил 11 августда Тошкент шаҳрида туғилган. Олий маълумотли. 1974 йилда Тошкент давлат университетини журналист мутахассислиги бўйича, 1984 йилда Тошкент олий партия мактабини сиёсатшунос мутахассислиги бўйича тамомлаган.
1999 йилда «Дўстлик» ордени ва 2009 йилда «Фидокорона хизматлари учун» ордени, 1988 йилда Ўзбекистон Республикасининг Фахрий  ёрлиғи, 2006 йилда «Ўзбекистон мустақиллигига 15 йил» эсдалик нишони билан мукофотланган.

Чоп этиш