Altiyev Abdurashid

АЛТИЕВ
Абдурашид Султанович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси.

1984 йилдан 1986 йилгача – Тошкент ирригация  ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида мутахассис. 1986 йилдан 1992 йилгача – Термиз давлат педагогика институти сиёсий иқтисод кафедрасида ўқитувчи, катта ўқитувчи. 1992 йилдан 1995 йилгача - Термиз давлат университети сиёсий иқтисод кафедрасида катта ўқитувчи. 1995 йилдан 1999 йилгача – Термиз давлат университетининг иқтисодиёт назарияси кафедраси мудири. 1999 йилдан 2003 йилгача – Термиз давлат университетининг банк иши ва солиқлар кафедраси мудири. 2003 йилдан 2004 йилгача – Термиз давлат университетининг молия кафедраси доценти. 2004 йилдан 2005 йилгача – Термиз давлат университети иқтисодиёт ва молия факультети декани – Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти Сурхондарё филиали раҳбари.
2005 йилдан 2009 йилгача – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор.
2009 йил 27 декабрдан – халқ депутатлари Термиз туман Кенгаши депутати. ЎзЛиДеП аъзоси.
1962 йил 1 мартда Термиз туманида туғилган. Олий маълумотли. Иқтисодиёт фанлари номзоди. 1984 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини муҳандис-иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган.
2006 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени ва «Ўзбекистон мустақиллигига 15 йил» эсдалик нишони билан  мукофотланган.

Чоп этиш