Seytnazarov Sarsenbay

СЕЙТНАЗАРОВ
Сарсенбай Ержанович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси аъзоси.
Тахтакўпир туманидаги «Тайимбет» фермер хўжалигининг раҳбари.

1981 йилдан 1985 йилгача – Тахтакўпир тумани 27- кўчма механизациялашган колоннаси ишчиси. 1985 йилдан 2000 йилгача – Тахтакўпир туманидаги  «Мақпалкўл» хўжалигида бригада бошлиғи.  
2009 йил 27 декабрдан – халқ депутатлари Тахтакўпир туман  Кенгашининг депутати.  ЎзЛиДеП аъзоси.
1960 йил 1 апрелда Тахтакўпир туманида туғилган. Олий маълумотли.  1981 йилда Нукус қишлоқ хўжалиги техникумини, 2008 йилда Тошкент давлат аграр университетининг Нукус филиалини агроном-олим мутахассислиги бўйича тамомлаган.

 

2007 йилда «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан,  1997 йилда «Шухрат» медали билан, 1993 йилда Ўзбекистон Республикасининг Фахрий ёрлиғи билан мукофотланган.

Чоп этиш