Axmedov Anvar

АХМЕДОВ
Анвар Акмалович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси.
«Маҳалла» жамғармаси раиси.

1977 йилдан 1981 йилгача – Ўзбекистон қийин эрийдиган ва ўтга чидамли металлар комбинатида таъмирчи-чилангар. 1981 йилдан 1982 ййилгача – Чирчиқ пойабзал фабрикасининг ёшлар ташкилоти котиби. 1982 йилдан 1984 йилгача – 63659-сонли ҳарбий қисмнинг ёшлар ташкилоти котиби. 1984 йилдан 1988 йилгача – Ўзбекистон Ёшлар марказий қўмитаси методисти. 1988 йилдан 1990 йилгача – Киров тумани партия қўмитаси методисти, ташкилий-партиявий ишлар бўлими мудирининг ўринбосари. 1990 йилдан 1991 йилгача – Тошкент шаҳар партия қўмитаси ҳузуридаги «Надим» фирмаси директорининг ўринбосари. 1991 йилдан 1993 йилгача – «Кварц» олтин чиқариш корхонаси Тошкент филиали директорининг ўринбосари. 1993 йили – Тошкент шаҳар ҳокимлигининг миллатлараро ва диний масалалар бўйича, жамоат ташкилотлари ва партиялар билан алоқалар бўйича бўлими бош мутахассиси. 1993 йилдан 1994 йилгача – Тошкент шаҳар ҳокимлигининг ташкилий ишлар ва кадрлар билан ишлаш бўйича бўлими бош мутахассиси. 1994 йилдан 1995 йилгача – Тошкент шаҳар ҳокимлигининг миллатлараро ва диний масалалар бўйича, жамоат, ёшлар ва хотин-қизлар ташкилотлари, партиялар билан алоқалар бўйича бўлими мудири. 1995 йилдан 1997 йилгача – Тошкент шаҳар ҳокимлигининг миллатлараро муносабатлар, жамоат ташкилотлари, ижтимоий ва диний масалалар бўйича бўлими мудири. 1997 йилдан 1998 йилгача – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси тингловчиси. 1998 йилдан 1999 йилгача – Тошкент шаҳар ҳокимининг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосарининг котибияти раҳбари. 1999 йилдан 2000 йилгача – Учтепа тумани ҳокимининг ўринбосари. 2000 йилдан 2002 йилгача – Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг ташкилий-кадрлар масалалари бўйича хизмати инспектори. 2002 йилдан 2006 йилгача – Тошкент шаҳар ҳокимининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари.
1959 йил 12 ноябрда Тошкент шаҳрида туғилган. Олий маълумотли. 1988 йилда Тошкент политехника институтини муҳандис-механик мутахассислиги бўйича тамомлаган.

2006 йилда «Ўзбекистон мустақиллигига 15 йил» эсдалик нишони билан мукофотланган.
Chop etish