O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati

o'zb | рус | eng

Tanlov 1 (UzLotin | ЎзКирилл)
Tanlov 2 (UzLotin | ЎзКирилл)

ПАРЛАМЕНТ КОМИССИЯЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди

ГРАНТ ОЛИШ УЧУН ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Танлов мавзуси: «Ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган муҳим давлат ва ҳудудий дастурларни амалга оширишда иштирок этишга, шу жумладан, ёш оилаларни, ёшларни ва аёлларни қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилиш, республикамизнинг узоқ қишлоқ ҳудудларида уларни оилавий бизнес, касаначиликка, хусусий тадбиркорликнинг бошқа турларига кенг жалб қилиш».

Танловда Ўзбекистон Республикасининг Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги йўналишлардаги лойиҳалари кўриб чиқиш учун қабул қилинади:
— жамиятда оила институти ва маҳалланинг ролини янада мустаҳкамлаш — ёш оилалар, аёллар ва ёшлар, аҳолининг бошқа қатламларини ҳар томонлама ижтимоий қўллаб-қувватлаш;
— оилавий бизнес, хусусий тадбиркорлик ва касаначилик, халқ ҳунармандчилиги, айниқса, узоқ қишлоқ ҳудудларида тадбиркорлик фаолияти шаклларини ривожлантиришга кўмаклашиш; 
— ёшларни, энг аввало, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва олий ўқув юртлари битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб этишга шароитлар яратиш;
— аёллар ва ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, узоқ туманлар ва қишлоқ ҳудудларида уларнинг касбий таълимини яхшилаш;
— жамиятимизнинг маънавий асосларини янада ривожлантиришда оиланинг роли ва аҳамиятини ошириш, азалий миллий қадриятларимизни мустаҳкамлаш, жамиятимизда юқори одоб-ахлоқ тамойиллари ва соғлом турмуш тарзини кенг йўлга қўйишда кўмаклашиш;
— жамиятимизда аҳолининг ҳуқуқий онгини, инсон ҳуқуқлари маданиятини ошириш;
— давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан қонун ҳужжатларининг ижро этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг самарали механизмларини ишлаб чиқишда фуқаролик жамияти институтларининг ролини кучайтириш. 
Танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди номига ариза тақдим этилаётганлиги ҳақидаги кузатув хати;
2. Жамоат фондининг www.fundngo.uz сайтида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган грант лойиҳасининг аризаси;
3. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;
4. Низом нусхаси (ташкилот муҳри билан тасдиқланган ўзгариш ва қўшимчалар билан).
Бундан ташқари, тақдим этилаётган ҳужжатларга манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсияномаси ҳамда мазкур лойиҳани қўллаб-қувватлаш хати илова қилиниши мумкин.  
Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори — 15 млн. сўмгача.
ННТларнинг ўз маблағлари жалб этилиши қўллаб-қувватланади. 
Ҳужжатлар оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган кундан бошлаб 2012 йил  18 май куни  соат 16-00 га қадар қабул қилинади.
Танловда давлат рўйхатидан ўтган нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари иштирок этишлари мумкин.
Танлов бўйича ҳужжатлар муҳрланган конвертда (А4 формат): «100035, Тошкент ш., Бунёдкор кўч., 1-уй» манзилида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди номига юборилиши шарт. 
Танловда қатнашиш шартлари ва танлов ҳужжатларининг намуналари билан Жамоат фондининг расмий сайтида танишишингиз мумкин: www.fundngo.uz Маълумот учун тел.: (8-371) 239-26-64; 239-26-76.

 

Sayt haqida | Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati 100078, Toshkent,
Telefon: 238-26-96 
E-mail: senat@tps.uz