O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati

o'zb | рус | eng

23.04.2012
O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi huzuridagi Nodavlat notijorat tashkilotlarini va fuqarolik jamiyatining boshqa institutlarini qo‘llab-quvvatlash Jamoat fondi Grant olish uchun tanlov e’lon qiladi

Tanlov 1 (UzLotin | ЎзКирилл)
Tanlov 2 (UzLotin | ЎзКирилл)

* * *

Sahifa strukturasi

Sahifa mundarijasini ochish

I. Парламент комиссиясининг норматив-ҳуқуқий базаси:

— Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг  ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг  қўшма қарори:

  1. Нодавлат нотижорат ташкилотларини, фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида;
  2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг вазифаларини амалга ошириш учун зарур норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг таркибини тасдиқлаш тўғрисида;
  3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди тўғрисида низом
  4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси тўғрисида низом ;
  5. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2008 йил 10 июлдаги 843–I/515–I-сонли Қўшма қарорининг 3-иловасига ўзгартишлар киритиш тўғрисида.

Парламент комиссияси норматив ҳужжатлари:

  1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини тақсимлаш ТАРТИБИ ;
  2. Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг лойиҳаларини сифатли танлаш бўйича мустақил эксперт гуруҳи тўғрисида НИЗОМ ;
  3. Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг лойиҳалари танловини ва саралашни ўтказиш тартиби тўғрисида НИЗОМ ;
  4. Нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ) ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ўртасида ижтимоий буюртмаларни тақсимлаш тартиби тўғрисида НИЗОМ.

II. Парламент комиссияси таркиби.

 

 


PARLAMENT KOMISSIYALARI

Ўзбекистон Республикаси  Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси


Парламент комиссиясининг
2008 йил 3 декабрдаги
йиғилиши баённомасига
3-Илова

Нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ) ва фуқаролик
жамиятининг бошқа институтлари ўртасида
ижтимоий буюртмаларни тақсимлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом «Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда ННТ  ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ўртасида ижтимоий буюртмаларни жойлаштириш тартибини белгилайди.
2. Ижтимоий буюртма давлат органларининг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг (бундан буён матнда Парламент комиссияси деб юритилади) қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди (бундан буён матнда Фонд деб юритилади) ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари   ўртасида шартнома тузиш йўли билан ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун ишлар бажариш ёки тадбирлар ўтказиш учун топшириқдан иборатдир.
3. Ижтимоий буюртма қонунда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ва камида бир йил мобайнида фаолият юритаётган ННТ  ўртасида жойлаштирилади.

II. Ижтимоий буюртмалар учун ажратиладиган маблағларни шакллантириш тартиби

4. Парламент комиссияси жойларда ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида ҳар йили 15 июнга қадар ННТ, мамлакат кенг жамоатчилиги, шунингдек ҳокимликлар ва бошқа давлат бошқаруви органларининг таклифларини ўрганишни ташкил этади.
5. Ўрганиш якунларига кўра Парламент комиссияси маблағлар ҳажмини белгилайди ва бюджет талабномасини тузади, шунингдек ҳар йилнинг 20 июнига қадар уни кейинги йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетинин лойиҳасига киритиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборади.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси  бир ҳафта муддат ичида бу талабномани кўриб чиқади ва кейинги йилги Давлат бюджети маблағлари ҳажмларига киритиш тўғрисида қарор қабул қилади.
7. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари республика Давлат бюджетини тасдиқлаш пайтида Парламент комиссиясининг ННТни қўллаб-қувватлаш учун маблағлар ажратиш тўғрисидаги таклифини кўриб чиқади ҳамда  «ННТни қўллаб-қувватлаш харажатлари» моддасига биноан ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш ва тадбирлар ўтказишга ННТ учун маблағлар ҳажмини тасдиқлайди.

III. ННТ ўртасида ижтимоий буюртмаларни
 жойлаштириш тартиби

8. ННТ фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун ижтимоий буюртмаларни жойлаштириш ушбу Низомнинг иловасида келтирилган чизмага биноан амалга оширилади.
9. Давлат бюджети тасдиқланганидан сўнг Фонд 10 кун ичида, тасдиқланган бюджет доирасида, Парламент комиссиясига ННТ ўртасида ижтимоий буюртмаларни жойлаштиришга доир таклифларни тақдим этади.
10. Парламент комиссияси, Фонддан таклифларни олганидан сўнг,        5 кун ичида молиявий маблағларнинг устуворликлари, шартлари ва ҳажмини тасдиқлайди, шунингдек  ижтимоий буюртмаларни жойлаштириш учун ННТни белгилайди. Фонд улар билан тегишли Шартномалар тузади.
11. Фонд ННТ билан тузилган шартномалар асосида ижтимоий буюртмаларни молиялаштиришни амалга оширади. ННТ ўртасида ижтимоий буюртмаларни жойлаштириш оммавий ахборот воситаларида ёритилади.

IV. Ижтимоий буюртмалар жойлаштирилган ННТнинг жавобгарлиги

12. Ижтимоий буюртмалар жойлаштирилган ННТнинг раҳбарлари ажратилган маблағлардан тўғри ва мақсадли фойдаланилиши, шунингдек шартномада кўрсатилган ижтимоий аҳамиятга молик ишларни сифатли ва ўз вақтида бажариш ҳамда барча тадбирларни ўтказиш учун жавобгардир.
13. Ушбу Низом талабларини бузган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

V. Якунловчи қоидалар

14. Ижтимоий буюртмаларни бажариш учун маблағлар олган ННТ  Шартномада кўрсатилган тартибга ва муддатларга мувофиқ Фондга ажратилган маблағлардан фойдаланиш бўйича ҳисоботларни тақдим этади.  Фонд, бюджет ташкилотларининг ҳисоботларини тақдим этиш тартибига биноан, ҳар чоракда  Молия вазирлигига ажратилган маблағлардан  фойдаланиш бўйича ҳисоботларни тақдим этади. Ижтимоий буюртмаларни амалга ошириш учун ажратилган, аммо фойдаланилмай қолган  маблағлар ижро этиш муддати тугаганидан сўнг Фондга қайтарилади.
15. Ажратилган маблағлардан мақсадли ва тўғри фойдаланилиши устидан назорат белгиланган тартибда Фонд томонидан амалга оширилади.

FOND/ Ilova 3/O-D


Низомга илова

Ижтимоий буюртмаларни жойлаштириш чизмаси

I. Бюджетни тузиш ва тасдиқлаш

Парламент комиссияси жойларда ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида мамлакат кенг жамоатчилиги, ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг, шунингдек ҳокимликлар ҳамда давлат бошқаруви органларининг фикрлари ва таклифларини ўрганишни       (15 июнга қадар) ташкил этади.

Таклифларни ўрганиш якунларига кўра Парламент комиссияси бюджет талабномасини тузади ва уни республика Давлат бюджетининг лойиҳасига кейинги йилги маблағлар ҳажмига киритиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига (20 июнга қадар) юборади.

 


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси  бир ҳафта муддат ичида ижтимоий буюртмалар учун маблағлар ажратиш тўғрисидаги таклифларга доир талабномани кўриб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига киритиладиган кейинги йилги республика Давлат бюджетининг лойиҳасига  тегишли маблағлар ҳажмини киритиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси республика Давлат бюджетини тасдиқлаш пайтида Парламент комиссиясининг ННТни қўллаб-қувватлаш учун маблағлар ажратиш тўғрисидаги таклифларини кўриб чиқади ҳамда «ННТни қўллаб-қувватлаш харажатлари» моддасига биноан ННТнинг ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларини амалга ошириш ва тадбирлар ўтказишга  ННТ учун маблағлар ҳажмини тасдиқлайди.

II. ННТ ўртасида ижтимоий буюртмаларни жойлаштириш

Фонд (республика Молия вазирлигидан тасдиқланган кўрсаткичлар тўғрисидаги хабарномани олганидан сўнг 10 кун ичида) Парламент комиссиясига ННТ ўртасида ижтимоий буюртмаларни жойлаштириш бўйича таклифларни тақдим этади.

Парламент комиссияси молиявий маблағларнинг устуворликлари, шартлари ва ҳажмларини тасдиқлайди, шунингдек (Фонднинг таклифларини олганидан сўнг беш кун ичида) ижтимоий буюртмаларни жойлаштириш учун ННТни белгилайди. Фонд улар билан тегишли Шартномалар тузади.

Фонд ННТ билан тузилган Шартномалар асосида ижтимоий буюртмаларни молиялаштиришни (Шартномада кўрсатилган ижтимоий буюртмаларни жойлаштириш шартлари ва муддатларига биноан, бир йил ичида) амалга оширади.

FOND/ Ilova 3/ O-D

Sayt haqida | Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati 100078, Toshkent,
Telefon: 238-26-96 
E-mail: senat@tps.uz