O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati

o'zb | рус | eng

23.04.2012
O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi huzuridagi Nodavlat notijorat tashkilotlarini va fuqarolik jamiyatining boshqa institutlarini qo‘llab-quvvatlash Jamoat fondi Grant olish uchun tanlov e’lon qiladi

Tanlov 1 (UzLotin | ЎзКирилл)
Tanlov 2 (UzLotin | ЎзКирилл)

* * *

Sahifa strukturasi

Sahifa mundarijasini ochish

I. Парламент комиссиясининг норматив-ҳуқуқий базаси:

— Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг  ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг  қўшма қарори:

  1. Нодавлат нотижорат ташкилотларини, фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида;
  2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг вазифаларини амалга ошириш учун зарур норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг таркибини тасдиқлаш тўғрисида;
  3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди тўғрисида низом
  4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси тўғрисида низом ;
  5. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2008 йил 10 июлдаги 843–I/515–I-сонли Қўшма қарорининг 3-иловасига ўзгартишлар киритиш тўғрисида.

Парламент комиссияси норматив ҳужжатлари:

  1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини тақсимлаш ТАРТИБИ ;
  2. Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг лойиҳаларини сифатли танлаш бўйича мустақил эксперт гуруҳи тўғрисида НИЗОМ ;
  3. Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг лойиҳалари танловини ва саралашни ўтказиш тартиби тўғрисида НИЗОМ ;
  4. Нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ) ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ўртасида ижтимоий буюртмаларни тақсимлаш тартиби тўғрисида НИЗОМ.

II. Парламент комиссияси таркиби.

 

 


PARLAMENT KOMISSIYALARI

Ўзбекистон Республикаси  Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси


Парламент комиссиясининг
2008 йил 2 октябрдаги
йиғилиши баённомасига
3-Илова

 

Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик
жамияти бошқа институтларининг лойиҳалари танловини ва
саралашни ўтказиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига «Жамоат фондлари тўғрисида»ги, «Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, бошқа қонун ҳужжатларига,  «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди  тўғрисида»ги (бундан буён матнда Фонд деб юритилади) Низомга мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда Фонд томонидан минтақаларнинг муайян ижтимоий-иқтисодий масалаларини ҳал қилишга, фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга қаратилган истиқболли социаль ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни, ННТнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ННТ фаолиятини, фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш, уларнинг мамлакатни демократик янгилаш ва модернизация қилиш жараёнларидаги иштирок этиши билан боғлиқ лойиҳаларни танлаб олиш ва молиялаштириш тартибини белгилайди.
2. Низом Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари томонидан грантни олиш, тақдим этилган лойиҳаларни саралаш ва молиялаштириш учун аризалар бериш тартибини белгилайди.
3. Танловга тақдим этилган лойиҳаларни саралаш ва ғолибларни аниқлаш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси (бундан буён матнда Парламент комиссияси деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
4. Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг лойҳаларини молиялаштириш грант ажратиш шаклида танлов асосида амалга оширилади.
5. Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларидан тушган лойиҳаларни олдиндан кўриб чиқиш, саралаш ва баҳолаш учун Парламент комиссияси тегишли  йўналишлар бўйича катта профессионал ва ҳаётий тажрибага эга бўлган мутахассислар орасидан эксперт гуруҳларини тузади.
6. Фонд фуқаролик жамиятини ривожлантириш устуворликларидан, давлат дастурларидан ҳамда ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг таклифларидан келиб чиққан ҳолда Парламент комиссиясининг  қарорларига мувофиқ турли йўналишлар бўйича грант олиш учун мунтазам танловларни ташкил этади ва ўтказади.

II. Танлов иштирокчилари

7. Танловда нодавлат нотижорат ташкилоти ва фуқаролик жамиятининг  танлов шартлари қўйган талабларга мос бўлган бошқа институтлари иштирок этиши мумкин.
8. Эълон нашр қилинганидан сўнг танловда  иштирок этишни хоҳловчи нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари грант олиш учун ариза берадилар. Танлов тўғрисидаги қўшимча ахборот ва танлов ҳужжатларнинг намуналари билан танишиш учун аризачилар Фонднинг ижро этувчи девонига мурожаат қилишлари мумкин. Электрон шаклдаги грантни олиш учун  ариза беришга йўл қўйилади.
9. Ҳужжатларнинг  белгиланган намуналарига мувофиқ грант олиш учун аризаларни олдиндан саралаш Фонднинг ижро этувчи девони томонидан амалга оширилади.
10. Қуйидаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига  танловда иштирок этишга йўл қўйилмайди:
- тугатиш иши ниҳоясига етказилмаган ёки ташкил этиш жараёни тамомланмаган;
- танловда иштирок этиш учун барча зарур ҳужжатларни белгиланган муддатда тақдим этмаган;
- илгари амалга оширилган лойиҳалар бўйича қабул қилинган мажбуриятларни лозим даражадаги тартибда бажармаган.
11. Танловда иштирок этишга қўйилмаган нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига  грант ва лойиҳаларни олиш учун берган аризалари  қайтарилмайди.

III. Танловни ташкил этиш

12. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш Фонднинг ижро этувчи аппарати томонидан танловни ўтказиш устуворликлари, шартлари, молиявий маблағларнинг миқдорларига ҳамда Парламент комиссияси белгилайдиган тартибга мувофиқ амалга оширилади.
13. Фонднинг ижро этувчи девони:
- танловни ўтказиш тўғрисидаги эълонни оммавий ахборот воситаларида нашр қилади (1-илова);
- нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг грант олиш учун берадиган аризаларини қабул қилади     (2-илова), уларнинг ҳисобга олиниши, сақланиши ва махфийлигини таъминлайди;
- олдиндан саралаш ва эксперт комиссиясининг баҳолаши учун зарур бўлган ҳужжатларни йиғиш, умумлаштириш ва расмийлаштиришни ташкил этади;
- жалб этиладиган экспертларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради;
- узил-кесил қарор қабул қилиш учун Парламент комиссиясининг зарур танлов ҳужжатларини  юборади;
- танлов ғолиби билан шартнома тузишга доир ишларни ташкил этади.
14. Оммавий ахборот воситаларидаги эълон қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак:
- тақдим этиладиган лойиҳаларнинг предмети ва устувор йўналишлари;
- танловни ўтказиш шакли;
- ажратиладиган грантларнинг миқдорлари;
- нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг танловда иштирок этишини расмийлаштириш шартлари ва уни ўтказиш тартиби;
- танловни ўтказиш вақти ва жойи.

IV. Танловни ўтказиш регламенти

15. Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг гранти ва лойиҳаларини олиш учун берилган аризаларни кўриб чиқиш ҳамда Фонднинг  ижро этувчи девони томонидан зарур ҳужжатларни расмийлаштириш муддатлари Парламент комиссияси томонидан белгиланади.
16. Грант олиш учун аризалар ва уларга илова қилинган лойиҳалар ушбу Низом талабларига ва танловнинг эълон қилинган шартларига мувофиқ қабул қилинади. Ушбу  Низом  талабларига ва танловнинг  эълон қилинган шартларига риоя  қилмаслик топширилган ҳужжатларни кўриб чиқмасдан қолдиришга сабаб бўлади.
17. Грант олиш учун аризалар Фонднинг ижро этувчи девони томонидан бойланган ва рақамлаштирилган рўйхатга олиш дафтарида рўйхатга олинади.
18. Танловда иштирок этишга рухсат берилмаган ҳамда танловда иштирок этиш учун барча зарур ҳужжатларни белгиланган муддатда тақдим этмаган аризачиларга ва лойиҳаларнинг ижрочиларига ёзма хабарнома юборилади.

V. Танлов лойиҳаларини баҳолаш тартиби

19. Лойиҳаларни олдиндан саралаш ва баҳолашни ўтказиш учун Парламент комиссияси Эксперт гуруҳларини тузиши мумкин.
20. Танлов лойиҳаларини баҳолаш ва саралаш Парламент комиссияси томонидан ошкора амалга оширилади. Зарурат бўлганда Парламент комиссияси ёпиқ муҳокама ўтказиш ҳуқуқига эга. Ҳар бир танлов лойиҳаси бўйича очиқ овоз бериш йўли билан асослантирилган қарор қабул қилинади.
21. Грант олиш учун аризаларни саралаш ва баҳолаш, лойиҳаларни кўриб чиқиш мобайнида Парламент комиссияси  аризачиларни жалб қилиши, улардан қўшимча маълумотларни сўраши ва қўшимча тушунтиришлар олиши мумкин.
22. Парламент комиссияси эксперт гуруҳларининг хулосаларини кўриб чиқиб, танлов ғолибларини аниқлайди ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг лойиҳаларини молиялаштириш тўғрисида қарор қабул қилади.
23. Парламент комиссиясининг танлов ғолиблари тўғрисидаги қарори баённома билан расмийлаштирилади ва мазкур лойиҳаларни молиялаштириш учун  Фонднинг ижро этувчи девонига юборилади.
24. Парламент комиссияси танлов ғолибларини аниқлаган кундан эътиборан уч кун ичида унинг натижалари Фонднинг ижро этувчи девони томонидан оммавий ахборот воситаларида ва фонднинг расмий сайтида эълон қилинади.

VI. Танлов натижаларини расмийлаштириш

25. Фонднинг ижро этувчи девони Парламент комиссиясининг қарори асосида нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш учун грант ажратиш тўғрисида шартномаларни тайёрлаш ва тузишни таъминлайди (3-илова).

 

Sayt haqida | Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati 100078, Toshkent,
Telefon: 238-26-96 
E-mail: senat@tps.uz