O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati

o'zb | рус | eng

23.04.2012
O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi huzuridagi Nodavlat notijorat tashkilotlarini va fuqarolik jamiyatining boshqa institutlarini qo‘llab-quvvatlash Jamoat fondi Grant olish uchun tanlov e’lon qiladi

Tanlov 1 (UzLotin | ЎзКирилл)
Tanlov 2 (UzLotin | ЎзКирилл)

* * *

Sahifa strukturasi

Sahifa mundarijasini ochish

I. Парламент комиссиясининг норматив-ҳуқуқий базаси:

— Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг  ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг  қўшма қарори:

  1. Нодавлат нотижорат ташкилотларини, фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида;
  2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг вазифаларини амалга ошириш учун зарур норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг таркибини тасдиқлаш тўғрисида;
  3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди тўғрисида низом
  4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси тўғрисида низом ;
  5. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2008 йил 10 июлдаги 843–I/515–I-сонли Қўшма қарорининг 3-иловасига ўзгартишлар киритиш тўғрисида.

Парламент комиссияси норматив ҳужжатлари:

  1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини тақсимлаш ТАРТИБИ ;
  2. Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг лойиҳаларини сифатли танлаш бўйича мустақил эксперт гуруҳи тўғрисида НИЗОМ ;
  3. Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг лойиҳалари танловини ва саралашни ўтказиш тартиби тўғрисида НИЗОМ ;
  4. Нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ) ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ўртасида ижтимоий буюртмаларни тақсимлаш тартиби тўғрисида НИЗОМ.

II. Парламент комиссияси таркиби.

 

 


PARLAMENT KOMISSIYALARI

Ўзбекистон Республикаси  Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси


Парламент комиссиясининг
2008 йил 2 октябрдаги
йиғилиши баённомасига
2-Илова

Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти
бошқа институтларининг лойиҳаларини сифатли танлаш
бўйича мустақил эксперт гуруҳи тўғрисида
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси тўғрисида»ги Низом талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг лойиҳаларини сифатли танлаш бўйича мустақил эксперт гуруҳлари (бундан буён матнда Эксперт гуруҳлари деб юритилади) фаолиятини тартибга солади.
2. Эксперт гуруҳи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси (бундан буён матнда Парламент комиссияси деб юритилади) томонидан ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг лойиҳаларини олдиндан баҳолаш ва сифатли танлаш учун тузилади.
II. Ташкил этиш тартиби

3. Эксперт гуруҳларини тузиш пайтида жалб этиладиган экспертлар ва тегишли йўналишлар бўйича мутахассисларнинг профессионал ва ҳаётий тажрибаси ҳисобга олинади.
4. Эксперт гуруҳи таркибига нодавлат нотижорат ташкилоти ёки грант олиш учун ариза берган фуқаролик жамияти бошқа институтининг вакили киритилиши мумкин ёки у лойиҳанинг ижрочиси бўлади.
5. Эксперт гуруҳларининг таркиби Парламент комиссияси томонидан тасдиқланади ва баённома билан расмийлаштирилади.
6. Эксперт гуруҳларини тузиш ўтказиладиган танловларнинг талабларини ҳисобга олган ҳолда йўналишлар бўйича ўтказилади, уларнинг таркиби заруратга кўра янгилаб турилади.
7. Эксперт гуруҳининг сон жиҳатдан таркиби одатда 7–9 кишидан иборат бўлади.

 

III. Асосий вазифалар

8. Эксперт гуруҳининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
- нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг энг муҳим гуманитар, ижтимоий-иқтисодий ҳамда бошқа  ижтимоий аҳамиятга молик муаммолар ва вазифаларни ҳал қилишга, фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш учун фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга қаратилган лойиҳаларни кўриб чиқиш;
- нодавлат нотижорат ташкилоти ёки фуқаролик жамиятининг бошқа институти томонидан тақдим этилган лойиҳанинг ўтказилаётган танлов устуворликлари ва шароитларига мувофиқлигини аниқлаш;
- лойиҳани амалга ошириш бўйича тавсиялар тайёрлаш;
- ҳар бир лойиҳа бўйича ёзма равишда хулосалар бериш.

IV. Иш тартиби

9. Эксперт гуруҳлари лойиҳаларнинг ижрочиларини ва Парламент комиссияси томонидан юборилган грантни олиш учун ариза берган шахсларни кўрсатмаган ҳолда лойиҳаларни кўриб чиқиш, олдиндан баҳолаш ва сифатли танлашга доир ишларни олиб боради.
10. Эксперт гуруҳининг иши Эксперт гуруҳи аъзоларининг тенг ҳуқуқлилиги, лойиҳаларни кўриб чиқишга коллегиал тарзда ва ҳар томонлама, тўлиқ ва холис ёндашувнинг таъминланиши ҳамда ёзма хулосалар тайёрлаш принципларига асосланади. Эксперт гуруҳининг хулосаси тавсия тусига эга.
11. Эксперт гуруҳи ҳар бир лойиҳа бўйича ёзма хулосани, шунингдек уларни амалга оширишга доир мавжуд тавсияларни Парламент комиссияси  белгилаган муддатдан кечиктирмасдан тақдим этади.
12. Эксперт гуруҳининг якуний хулосасида танловни ўтказиш шартлари, унинг устуворликлари ва молиявий маблағларнинг миқдорлари  талабларга мувофиқлиги тўғрисидаги  Эксперт гуруҳининг хулосалари акс этади.
13. Коллегиал фикрга қўшилмаган Эксперт гуруҳининг аъзоси алоҳида фикрини ёзма шаклда тақдим этишга ҳақлидир.
14. Парламент комиссияси Эксперт гуруҳининг хулосасини рад қилиш ёки уни қайта ишлаш ва қўшимча тарзда кўриб чиқиш учун қайтариш ҳуқуқига эга.
V. Якуний қоидалар
15. Эксперт гуруҳларининг фаолиятини ташкилий-техник ва молиявий жиҳатидан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг ижро этувчи девони томонидан амалга оширилади.

 

Sayt haqida | Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati 100078, Toshkent,
Telefon: 238-26-96 
E-mail: senat@tps.uz