O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati

o'zb | рус | eng

23.04.2012
O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi huzuridagi Nodavlat notijorat tashkilotlarini va fuqarolik jamiyatining boshqa institutlarini qo‘llab-quvvatlash Jamoat fondi Grant olish uchun tanlov e’lon qiladi

Tanlov 1 (UzLotin | ЎзКирилл)
Tanlov 2 (UzLotin | ЎзКирилл)

* * *

Sahifa strukturasi

Sahifa mundarijasini ochish

I. Парламент комиссиясининг норматив-ҳуқуқий базаси:

— Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг  ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг  қўшма қарори:

  1. Нодавлат нотижорат ташкилотларини, фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида;
  2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг вазифаларини амалга ошириш учун зарур норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг таркибини тасдиқлаш тўғрисида;
  3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди тўғрисида низом
  4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси тўғрисида низом ;
  5. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2008 йил 10 июлдаги 843–I/515–I-сонли Қўшма қарорининг 3-иловасига ўзгартишлар киритиш тўғрисида.

Парламент комиссияси норматив ҳужжатлари:

  1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини тақсимлаш ТАРТИБИ ;
  2. Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг лойиҳаларини сифатли танлаш бўйича мустақил эксперт гуруҳи тўғрисида НИЗОМ ;
  3. Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг лойиҳалари танловини ва саралашни ўтказиш тартиби тўғрисида НИЗОМ ;
  4. Нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ) ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ўртасида ижтимоий буюртмаларни тақсимлаш тартиби тўғрисида НИЗОМ.

II. Парламент комиссияси таркиби.

 

 


PARLAMENT KOMISSIYALARI

Ўзбекистон Республикаси  Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси


Парламент комиссиясининг
2008 йил 11 июлдаги  № 1-сонли
мажлиси Баённомасига Илова
2-сонли мажлисининг 1 сонли иловага асосан 2008 йил 2 октябрда киритилган ўзгаришлар ва қўшимчалар билан

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги
Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг
бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини тақсимлаш
Тартиби

I. Умумий қоидалар
1.1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини тақсимлаш тартиби (бундан буён матнда Тартиб деб юритилади) «Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси  Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, нодавлат нотижорат ташкилотлари (бундан буён матнда ННТ деб юритилади) фаолиятини қўллаб-қувватлаш механизмини  белгилаб беради.
1.2. ННТ фаолиятини Ўзбекистон Республикаси  Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан  қўллаб-қувватлаш субсидиялар ажратиш, грантлар бериш ва ижтимоий буюртмаларни Ўзбекистон Республикаси  Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш ижтимоий фонди (матнда бундан буён Фонд деб юритилади) орқали жойлаштириш шаклида амалга оширилади.
1.3. Фонд маблағлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли органларда давлат рўйхатидан ўтказилган ва юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритилган ННТга ажратилиши мумкин.

II. Фонд маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш
2.1. Фондга ННТни, фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш учун ҳар йили бюджет маблағлари ажратиш Парламент комиссиясининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикасининг  Давлат бюджетини тайёрлаш, кўриб чиқиш, муҳокама қилиш ва тасдиқлаш муддатларида амалга оширилади.
ННТ фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун Ўзбекистон Республикаси  Давлат бюджетидан ва давлат мақсадли фондларидан ажратиладиган маблағларнинг ҳажми Парламент комиссиясининг таклифига асосан ҳар йили Ўзбекистон Республикаси  Давлат бюджети харажатларининг асосий параметрларида алоҳида банд тарзида тасдиқланади.
2.2. Парламент комиссияси Давлат бюджетининг тасдиқланган параметрлари доирасида  ушбу Тартиб 2-бандида кўрсатилган қўллаб-қувватлашнинг ҳар бир шаклига йўналтириладиган маблағлар ҳажмини белгилайди.
2.3. ННТ фаолиятини қўллаб-қувватлаш  учун Ўзбекистон Республикасининг  Давлат бюджетидан маблағлар олиш мақсадида Фонд қўллаб-қувватлашнинг турлари бўйича йил чоракларига бўлган ҳолда бир йилга мўлжалланган даромадлар ва харажатлар сметасини ишлаб чиқади, ушбу смета Парламент комиссияси томонидан кўриб чиқилади ва тасдиқланади ҳамда белгиланган тартибда Молия вазирлигида рўйхатдан ўтказилади. Маблағларни сарфлаш Фонд томонидан Молия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган даромадлар ва харажатлар сметаси доирасида амалга оширилади.
2.4. Молия вазирлиги йилнинг ҳар чорагида Фонд даромадлари ва харажатлари сметаси асосида ННТ фаолиятини қўллаб-қувватлашнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида-алоҳида маблағ ажратади.
2.5. Фонд томонидан ННТга ажратиладиган маблағлар уларнинг ўзига хизмат кўрсатувчи  банклардаги ҳисобварақларига ўтказилади. Фонд ҳар йили ўз фаолияти, ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш доирасида ажратилган маблағларнинг тақсимланиши ва ишлатилиши тўғрисидаги ҳисоботни оммавий ахборот воситаларида эълон қилади.

III. Субсидиялар ажратиш
3.1. Субсидия Ўзбекистон Республикаси  Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари ҳисобидан нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш учун бериладиган ва махсус лойиҳалар билан боғлиқ бўлмаган молиявий ёки бошқа моддий кўмакдир (бундан буён матнда субсидиялар деб юритилади).
3.2. Субсидиялар фақатгина ННТ устав мақсадлари ва вазифаларини бажариш, шу жумладан уларнинг жорий таъминоти, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ижтимоий аҳамиятга молик тадбирлар ўтказиши учун ажратилади ва улардан фақат шу йўналишларда фойдаланилади.
3.3. Субсидиялар олишга Ўзбекистон Республикасида ижтимоий аҳамиятга молик фаолиятни амалга ошираётган, фуқаролик жамиятини шакллантиришда иштирок этаётган ННТ даъвогарлик қилиши мумкин.
3.4. ННТ ўртасида субсидияларни тақсимлаш Парламент комиссияси томонидан ННТнинг мурожаатлари, улар тақдим этадиган ҳужжатлар ва материаллар асосида амалга оширилади.
Муайян ННТ билан бир қаторда уларнинг бирлашмалари ва ассосиациялари – Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассосиацияси, Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассосиацияси, Минтақавий сиёсат фонди, Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, Ўзбекистон экология ҳаракати молиялаштиришнинг мустақил объекти сифатида қаралади. Кўрсатилган муассасаларга ажратиладиган бюджет маблағларидан уларнинг девонлари таъминоти, шунингдек устав вазифаларини рўёбга чиқариш учун фойдаланилади.
3.5. ННТ фаолиятини субсидиялар ажратиш шаклида қўллаб-қувватлаш ушбу Тартибга доир 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
3.6. Парламент комиссияси ННТ таклифини, Фонд амалга оширадиган таҳлил натижаларини кўриб чиқиб, ННТни субсидиялаш мақсадга мувофиқлиги ва субсидияларнинг  зарур ҳажмлари тўғрисида қарор чиқаради, ҳажмларни   келгуси йилги Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети лойиҳасига киритиш учун (20 июнга қадар) Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамасига бюджет талабномаси юборади.
3.7. Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамаси талабномани бир ҳафта ичида кўриб чиқади ва маблағлар ҳажмларини келгуси йилги Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети лойиҳасига киритиш тўғрисида қарор қабул қилади.
3.8. Фонд Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тасдиқланганидан кейин ўн кун ичида Парламент комиссиясига тасдиқланган бюджет доирасида ҳар бир ННТ бўйича субсидиялар тақсимлаш юзасидан таклифлар тақдим этади.
3.9. Парламент комиссияси Фонд таклифларини олганидан кейин беш кун ичида ҳар бир ННТга ажратиладиган субсидиялар ҳажмини белгилайди.
3.10. Фонд томонидан ННТга субсидиялар ажратиш уларнинг ёзма талабномаси асосида йилнинг ҳар чорагида амалга оширилади. ННТга субсидиялар ажратиш бўйича фаолият оммавий ахборот воситаларида ёритилади.

VI. Грант ажратиш
4.1. Грант нодавлат нотижорат ташкилотларига ижтимоий фойдали мақсадларга эришишга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш учун танлов асосида Ўзбекистон Республикаси  Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бериладиган пул маблағлари ва моддий ресурслардир.
4.2. Парламент комиссияси грант танловлари ташкил этиш орқали ННТ фаолиятини қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича мамлакат кенг жамоатчилигининг, ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларнинг фикрлари ҳамда таклифларини ўрганишни (15 июнга қадар) ташкил этади.
4.3. Парламент комиссияси ўрганиш натижалари бўйича бюджет талабномасини шакллантиради ва маблағлар ҳажмларини келгуси йилги Ўзбекистон Республикасининг  Давлат бюджети  лойиҳасига киритиш учун (20 июнга қадар) Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамасига юборади.
4.4. Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамаси бюджет талабномасини бир ҳафта ичида кўриб чиқади ва тегишли маблағлар ҳажмларини келгуси йилги Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети  лойиҳасига киритиш тўғрисида қарор қабул қилади.
4.5. Фонд Ўзбекистон Республикасининг  Давлат бюджети тасдиқланганидан кейин ўн кун ичида Парламент комиссиясига грант танловлари ташкил этиш ва ННТга тасдиқланган бюджет доирасида грантлар ажратиш бўйича таклифлар тақдим этади.
4.6. Парламент комиссияси Фонд таклифларини олганидан кейин беш кун ичида грант танловларини ташкил этишнинг устуворликлари, шартларини ва ажратиладиган молиявий маблағларнинг миқдорларини белгилайди.
4.7. Фонд грант танловлари ташкил этади. Грант танловларини ўтказиш тартиби ва шартлари Парламент комиссияси томонидан белгиланади.
4.8. Ўтказилган грант  танловлари натижалари бўйича Фонд ва ННТ ўртасида грант битими тузилади. Грант танловларининг натижалари оммавий ахборот воситаларида ёритилади.
4.9. Фонд грант танловлари ғолибларини молиялаштиришни грант шартномасида назарда тутилган муддатларда ва шартлар бўйича, ушбу Тартибга доир 2-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширади.

V. Ижтимоий буюртмани жойлаштириш
5.1. Ижтимоий буюртма Фонд ва нодавлат нотижорат ташкилоти ўртасида шартнома тузиш орқали ижтимоий аҳамиятига молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат органи ва нодавлат нотижорат ташкилоти ўртасида шартнома тузиш орқали ишларни бажариш ва тадбирлар ўтказишга қаратилган давлат топшириғидан иборатдир.
5.2. Парламент комиссияси жойларда ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни рўёбга чиқариш масалалари бўйича ННТ, мамлакат кенг жамоатчилигининг, шунингдек давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фикрлари ҳамда таклифларини ўрганишни (15 июнга қадар) ташкил этади.
5.3. Парламент комиссияси ўрганиш натижалари бўйича бюджет талабномасини шакллантиради ва маблағлар ҳажмларини келгуси йилги Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети лойиҳасига киритиш учун (20 июнга қадар) Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамасига юборади.
5.4. Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамаси талабномани бир ҳафта ичида кўриб чиқади ва маблағлар ҳажмларини келгуси йилги Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети лойиҳасига киритиш тўғрисида қарор қабул қилади.
5.5. ННТ фаолиятини ижтимоий буюртмани жойлаштириш шаклида қўллаб-қувватлаш ушбу Тартибга доир 3-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
5.6. Фонд  Ўзбекистон Республикасининг  Давлат бюджети тасдиқланганидан кейин ўн кун ичида Парламент комиссиясига тасдиқланган бюджет доирасида ННТ ўртасида ижтимоий буюртмани жойлаштириш бўйича таклифлар тақдим этади.
5.7. Парламент комиссияси Фонд таклифларини олганидан кейин беш кун ичида устуворликларни, шартларни ва молиявий маблағларнинг  миқдорларини белгилайди, шунингдек ижтимоий буюртмани жойлаштириш учун ННТни белгилайди.
5.8. Фонд ННТ билан тузилган шартномага асосан ижтимоий буюртмани молиялаштиришни амалга оширади. ННТлар ўртасида ижтимоий буюртмани жойлаштириш оммавий ахборот воситаларида ёритилади.

VI. Ҳисоботлар ва маблағлардан белгиланган мақсадда фойдаланилиши устидан назорат қилиш

6.1. Бюджет маблағларини олувчи ННТ йилнинг ҳар чорагида Фондга у белгилаган муддатлар ва тартибда грантлар ҳамда ижтимоий буюртмалар бўйича тадбирларнинг бажарилиши тўғрисида ҳисобот, шунингдек олинган маблағлардан фойдаланганлик ҳақида ҳисобот тақдим этади. Фонд ўз навбатида бюджет маблағлари олган ННТ тақдим этган ҳисоботларни жамлаганидан кейин Молия вазирлигига бюджет ташкилотлари учун белгиланган муддатлар ва тартибда бюджет маблағларидан фойдаланганлик тўғрисида ҳисобот тақдим этади.
6.2. Парламент комиссияси ва Фонд ННТга ажратилган маблағлардан белгиланган мақсадларда фойдаланилиши устидан назоратни таъминлайди.
6.3. ННТ фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун ажратиладиган маблағлар тушишини ва улардан белгиланган мақсадда фойдаланилишини текшириш Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг камида ўндан бир қисмини ташкил этувчи депутатлар гуруҳининг мурожаатига биноан Ўзбекистон Республикаси  Ҳисоб палатаси томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин.
6.4. ННТ фаолиятининг қонун ҳужжатларига ва ўз уставларига мувофиқлиги устидан назорат Ўзбекистон Республикаси  Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилади.

VII. Якунловчи қоидалар
7.1. Фонд маблағлари бевосита ННТга, фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига уларнинг талабномалари асосида ва Парламент комиссиясининг қарорларига мувофиқ субсидиялар, грантлар, ижтимоий буюртма тарзида ажратилади.
7.2.  ННТни,  фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш учун Фондга зарур бюджет маблағларини ҳар йилги  ажратиш Парламент комиссиясининг тақдимномаси бўйича, Давлат бюджетини тайёрлаш, кўриб чиқиш, муҳокама қилиш ва тасдиқлаш муддатларида амалга оширилади. Бунда ННТ га ажратилган, ҳисобот йили охиридаги фойдаланилмай қолган маблағлар бюджет даромадига қайтарилмайди, балки улардан  белгиланган мақсадга мувофиқ келаси йили фойдаланилади.
7.2. Молия вазирлиги Давлат бюджетидан маблағлар ажратишда ҳисобот йили охиридаги фойдаланилмай қолган бюджет маблағларини ҳисобга олишга ҳақлидир.

 

1-Илова

Субсидиялар ажратиш схемаси

I. Бюджетни шакллантириш ва тасдиқлаш

ННТ Фондга субсидиялар олиш учун (15 майгача) талабномалар йўллайдилар              

Фонд талабномаларни ўрганиб, (1 июнга қадар) Парламент комиссияси кўриб чиқиши учун киритади

Парламент комиссияси ННТни субсидиялашнинг мақсадга мувофиқлиги ва зарурий ҳажмларини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳасига киритиш учун (20 июлга қадар) Вазирлар Маҳкамасига талабномалар йўллайди

Вазирлар Маҳкамаси ННТга субсидиялар ажратишга доир таклифлар бўйича талабномаларни кўриб чиқиб, Олий Мажлисга киритиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳасига тегишли маблағларни киритиш тўғрисида (1 июлга қадар) қарор қабул қилади

Олий Мажлис Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини тасдиқлаш чоғида Парламент комиссиясининг ННТни қўллаб-қувватлаш учун маблағлар ажратиш тўғрисидаги таклифини кўриб чиқади ва «ННТни қўллаб-қувватлаш учун харажатлар» банди бўйича ННТни субсидиялаш ҳажмларини тасдиқлайди 

II. Субсидияларни тақсимлаш ва ажратиш

Фонд ННТ ўртасида субсидияларни тақсимлаш бўйича Парламент комиссиясига таклифлар тақдим этади
(Молия вазирлигидан тасдиқланган кўрсаткичлар тўғрисида хабарнома олинганидан кейин 10 кун ичида)

Парламент комиссияси (Фонднинг таклифлари олинганидан кейин 5 кун ичида) ННТга ажратиладиган субсидиялар ҳажмларини тасдиқлайди

 

 

 

2-Илова

Грант ажратиш схемаси

I. Бюджетни шакллантириш ва тасдиқлаш


Парламент комиссияси грант танловларини ташкил этиш орқали ННТ фаолиятини қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича мамлакат кенг жамоатчилигининг, ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг фикрлари ва таклифлари ўрганилишини (15 июнга қадар) ташкил этади                   

Парламент комиссияси грантлар учун ажратиладиган маблағлар ҳажмларини шакллантиради ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳасига киритиш учун (20 июнга қадар) Вазирлар Маҳкамасига талабномалар юборади

Вазирлар Маҳкамаси грантлар ажратишга доир таклифлар бўйича талабномаларни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига киритиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳасига тегишли маблағларни киритиш тўғрисида (1 июлга қадар) қарор қабул қилади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ўзбекистон Республикаси  Давлат бюджетини тасдиқлаш чоғида Парламент комиссиясининг ННТни қўллаб-қувватлаш учун маблағлар ажратиш тўғрисидаги таклифини кўриб чиқади ва «ННТни қўллаб-қувватлаш учун харажатлар» банди бўйича ижтимоий жиҳатдан фойдали мақсадларга эришишга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш учун танлов асосида ННТга бериладиган маблағлар ҳажмларини тасдиқлайди 

II. Грант танловларини ташкил этиш учун маблағларни тақсимлаш ва ажратиш


Фонд Парламент комиссиясига грант танловларини ташкил этиш учун маблағларни тақсимлаш бўйича таклифлар тақдим этади
(Молия вазирлигидан тасдиқланган кўрсаткичлар тўғрисида хабарнома олинганидан кейин 10 кун ичида)

Парламент комиссияси грант танловларини, тадбирларни ташкил этиш устуворликлари, шартлари ва ажратиладиган молиявий маблағлар миқдорларини (Фонднинг таклифлари олинганидан кейин  5 кун ичида) тасдиқлайди

Фонд (йил мобайнида) грант танловларини ташкил этади. Грант танловларини ўтказиш тартиби ва шартларини Парламент комиссияси белгилайди

Грант танловларини ўтказиш натижалари бўйича Фонд ва ННТ ўртасида грант битими тузилади. Грант танловларининг натижалари оммавий ахборот воситаларида ёритилади

Фонд грант танловлари ғолибларини молиялаштиришни грант битимлари шартларида назарда тутилган муддатлар ва шартларда амалга оширади

3-Илова

Ижтимоий буюртмани жойлаштириш схемаси
I. Бюджетни шакллантириш ва тасдиқлаш

Парламент комиссияси жойларда ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни рўёбга чиқариш масалалари бўйича мамлакат кенг жамоатчилигининг, ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг, шунингдек давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фикрлари ва таклифлари ўрганилишини (15 июнга қадар) ташкил этади

Парламент комиссияси ижтимоий буюртмалар учун ажратиладиган маблағлар ҳажмларини шакллантиради ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига киритиш учун талабномаларни (20 июнга қадар) Вазирлар Маҳкамасига юборади

Вазирлар Маҳкамаси ижтимоий буюртмалар ажратиш учун таклифлар юзасидан талабномаларни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига киритиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳасига тегишли маблағларни киритиш тўғрисида (1 июлга қадар) қарор қабул қилади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини тасдиқлаётганда Парламент комиссиясининг ННТни қўллаб-қувватлаш учун маблағлар ажратиш тўғрисидаги таклифини кўриб чиқади ва ННТга «ННТни қўллаб-қувватлаш учун харажатлар»  банди  бўйича ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни рўёбга чиқариш учун ишларни бажаришга ёки тадбирлар ўтказишга бериладиган маблағлар ҳажмларини  тасдиқлайди

II. ННТ ўртасида ижтимоий буюртмаларни жойлаштириш

Фонд (Молия вазирлигидан тасдиқланган кўрсаткичлар тўғрисида хабарнома олинганидан кейин 10 кун ичида) ННТ ўртасида ижтимоий буюртмаларни жойлаштириш учун  Парламент комиссиясига таклифлар тақдим этади

Парламент комиссияси устуворликларни, шартларни ва молиявий маблағларнинг ҳажмларини тасдиқлайди, шунингдек (Фонднинг таклифлари олинганидан кейин 5 кун ичида) давлат ижтимоий буюртмасини жойлаштириш учун ННТни белгилайди

 

Фонд ННТ билан тузилган шартномага асосида ижтимоий буюртмани молиялаштиришни(йил мобайнида, ижтимоий буюртмани жойлаштириш шартномасида назарда тутилган муддатларда ва шартлар бўйича) амалга оширади

 

 

Sayt haqida | Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati 100078, Toshkent,
Telefon: 238-26-96 
E-mail: senat@tps.uz