O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati

o'zb | рус | eng

23.04.2012
O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi huzuridagi Nodavlat notijorat tashkilotlarini va fuqarolik jamiyatining boshqa institutlarini qo‘llab-quvvatlash Jamoat fondi Grant olish uchun tanlov e’lon qiladi

Tanlov 1 (UzLotin | ЎзКирилл)
Tanlov 2 (UzLotin | ЎзКирилл)

* * *

Sahifa strukturasi

Sahifa mundarijasini ochish

I. Парламент комиссиясининг норматив-ҳуқуқий базаси:

— Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг  ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг  қўшма қарори:

  1. Нодавлат нотижорат ташкилотларини, фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида;
  2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг вазифаларини амалга ошириш учун зарур норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг таркибини тасдиқлаш тўғрисида;
  3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди тўғрисида низом
  4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси тўғрисида низом ;
  5. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2008 йил 10 июлдаги 843–I/515–I-сонли Қўшма қарорининг 3-иловасига ўзгартишлар киритиш тўғрисида.

Парламент комиссияси норматив ҳужжатлари:

  1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини тақсимлаш ТАРТИБИ ;
  2. Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг лойиҳаларини сифатли танлаш бўйича мустақил эксперт гуруҳи тўғрисида НИЗОМ ;
  3. Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг лойиҳалари танловини ва саралашни ўтказиш тартиби тўғрисида НИЗОМ ;
  4. Нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ) ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ўртасида ижтимоий буюртмаларни тақсимлаш тартиби тўғрисида НИЗОМ.

II. Парламент комиссияси таркиби.

 

 


PARLAMENT KOMISSIYALARI

Ўзбекистон Республикаси  Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг  ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг  қўшма қарори

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2008 йил 10 июлдаги 843–I/515–I-сонли Қўшма қарорининг 3-иловасига ўзгартишлар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2008 йил 10 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг вазифаларини амалга ошириш учун зарур норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг таркибини тасдиқлаш тўғрисида»ги
843–I/515–I-сонли Қўшма қарорининг 3-иловасига ўзгартишлар киритилиб,  қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси  Олий Мажлиси
Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
2008 йил 10 июлдаги 843–I/515–I-сонли Қўшма қарорига
3-илова

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги
Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг маблағларини бошқариш бўйича парламент комиссияси
таркиби

1.

Саидов Акмал Холматович

Парламент комиссияси раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси, «Миллий тикланиш» ДП фракцияси аъзоси

 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Қонунчилик палатасининг депутатлари

2.

Жумаев Нодир
Хосиятович

Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси, Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси

3.

Собирова Зилолахон Маҳмудовна

Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси аъзоси, ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси

4.

Отажонов Илҳом Шарипович

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси, Экологик ҳаракатдан сайланган депутатлар гуруҳи аъзоси

5.

Ахунова Ойша
Муҳаммаджоновна

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси, «Адолат» СДП фракцияси аъзоси

6.

Шарипов Ориф Муҳамедович

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси, ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси

7.

Тўхтабоев Абдурашид Турсунович

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси, «Миллий тикланиш» ДП фракцияси аъзоси

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аъзолари

8.

Ортиқова Светлана Боймирзаевна

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси

9.

Муҳамедов Ғофуржон Исроилович

сенатор, Ўзбекистон Миллий университети ректори  

10.

Бурхонов Алишер Ҳожимуротович

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор  

11.

Сиддиқов Дамир Лутфуллаевич

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор

12.

Каримов Холмурод Абдураҳмонович

Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор

13.

Абдураҳимова Фарида Йўлдошевна

сенатор, Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари, шаҳар хотин-қизлар қўмитаси раиси

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва
Адлия вазирлиги вакиллари

14.

Қўчқоров Жамшид
Анварович

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари

15.

Ҳидоятов Ғайрат Ботирович

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари

16.

Эргашев Рустам

Ўзбекистон Республикаси  Молия вазирлиги бошқармаси бошлиғи

ННТлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари

17.

Абдухолиқов Фирдавс Фридунович

Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси раиси

18.

Абдуллаев Абдулазиз Абутолипович

Ўзбекистон мустақил матбаа оммавий ахборот воситалари ҳамда ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори

19.

Бекназаров Камолиддин Турсунпўлатович

«Келажак овози» ёшлар ташаббуслари маркази бошқарувининг раиси

20.

Ғаниев Баҳодир Муҳторович

«Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий кенгашининг раиси

21.

Комилова Умида Кабировна

Экологик ҳаракат Марказий кенгаши Ижроия қўмитаси раисининг ўринбосари

22.

Сангинов Сайдирасул Сайдакпарович

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси раисининг ўринбосари

23.

Умархонов Баҳодир Баҳруллаевич

Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди директори

24.

Усмонов Маъруфжон Шокирович

Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти директори

25.

Фозилов Жамолиддин Камолиддинович

Республика болалар ижтимоий кўникмаси маркази директори ўринбосари.

Эслатма: Парламент комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтганлари тақдирда ана шу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёки тегишли мажбуриятларни бажариш зиммасига юкланган шахслар комиссия таркибига киритилади».

 

Ўзбекистон Республикаси                        Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Қонунчилик                   Олий Мажлиси
Палатасининг Спикери                            Сенатининг Раиси 

                   Д.Тошмуҳамедова                                                    И.Собиров

Тошкент шаҳри,
2010 йил 7 апрель,
№ 56–II/33–II.

 

Sayt haqida | Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati 100078, Toshkent,
Telefon: 238-26-96 
E-mail: senat@tps.uz