O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati

o'zb | рус | eng

23.04.2012
O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi huzuridagi Nodavlat notijorat tashkilotlarini va fuqarolik jamiyatining boshqa institutlarini qo‘llab-quvvatlash Jamoat fondi Grant olish uchun tanlov e’lon qiladi

Tanlov 1 (UzLotin | ЎзКирилл)
Tanlov 2 (UzLotin | ЎзКирилл)

* * *

Sahifa strukturasi

Sahifa mundarijasini ochish

I. Парламент комиссиясининг норматив-ҳуқуқий базаси:

— Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг  ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг  қўшма қарори:

  1. Нодавлат нотижорат ташкилотларини, фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида;
  2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг вазифаларини амалга ошириш учун зарур норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг таркибини тасдиқлаш тўғрисида;
  3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди тўғрисида низом
  4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси тўғрисида низом ;
  5. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2008 йил 10 июлдаги 843–I/515–I-сонли Қўшма қарорининг 3-иловасига ўзгартишлар киритиш тўғрисида.

Парламент комиссияси норматив ҳужжатлари:

  1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини тақсимлаш ТАРТИБИ ;
  2. Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг лойиҳаларини сифатли танлаш бўйича мустақил эксперт гуруҳи тўғрисида НИЗОМ ;
  3. Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг лойиҳалари танловини ва саралашни ўтказиш тартиби тўғрисида НИЗОМ ;
  4. Нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ) ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ўртасида ижтимоий буюртмаларни тақсимлаш тартиби тўғрисида НИЗОМ.

II. Парламент комиссияси таркиби.

 

 


PARLAMENT KOMISSIYALARI

Ўзбекистон Республикаси  Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон
Республикаси  Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
2008 йил 10 июлдаги 843–I/515–I-сонли Қўшма
қарорига 2-илова

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги
Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг
бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини
бошқариш бўйича Парламент комиссияси тўғрисида
низом

I. Умумий қоидалар
1.1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси (бундан буён матнда Парламент комиссияси деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 87-моддасига мувофиқ ташкил этилади.
1.2. Парламент комиссияси бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг (бундан буён матнда Фонд деб юритилади) Васийлик кенгаши вазифаларини ҳам бажаради, Фонд фаолиятининг устувор йўналишларини шакллантиради, мазкур фаолият устидан назоратни амалга оширади.
1.3. Парламент комиссияси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенат аъзолари орасидан, Адлия ва Молия вазирликлари тегишли тузилмаларининг, республика нодавлат нотижорат ташкилотларининг (ННТ) ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг вакилларидан раис, унинг ўринбосари, масъул котиб ва комиссия аъзоларидан иборат таркибда тузилади.
1.4. Парламент комиссияси ўз фаолиятини амалдаги қонун ҳужжатлари ва ушбу Низомга мувофиқ амалга оширади.

II. Парламент комиссиясининг мақсад ва вазифалари
2.1. Парламент комиссиясининг мақсади мустақил нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамияти институтларини янада ривожлантириш ҳамда уларнинг мамлакатда демократик ўзгаришларни амалга оширишда ва жамиятни эркинлаштиришда фаол иштирок этишига кўмаклашишдан, уларни молиялаштириш манбаларини шакллантириш учун объектив шароитлар яратишдан иборат.
2.2. Парламент комиссиясининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш учун Фонд маблағлари самарали тарзда тақсимланишини ташкил этиш, ННТ, фуқаролик жамияти бошқа институтларининг таклифларини чуқур ўрганиш асосида минтақаларнинг муайян ижтимоий-иқтисодий масалаларини ҳал этишга, фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга қаратилган истиқболли, ижтимоий ва умум аҳамиятга молик дастурлар ва лойиҳаларни молиялаштириш дастурларини ишлаб чиқиш;
Фонд маблағларини тақсимлашда очиқ-ошкораликни таъминлаш, ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини ривожлантириш ҳамда улар фаолиятининг самарадорлигини ошириш, уларнинг ўтказилаётган ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ислоҳотларда, демократик қадриятларнинг, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг ҳимоя қилинишини таъминлашда фаол иштироки масалаларини муҳокама қилишга кенг жамоатчиликни жалб этиш;
Фонд маблағларидан белгиланган мақсадда ва самарали фойдаланилиши, унинг томонидан молиялаштириладиган лойиҳалар ва дастурлар, шу жумладан ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг молиявий мустақиллиги ҳамда барқарорлигини мустаҳкамлашга қаратилган лойиҳалар ва дастурлар устидан  назоратни (мониторингни) амалга ошириш;
энг муҳим устувор дастурлар ва лойиҳаларни, ижтимоий  ва умум аҳамиятга молик  бошқа дастурлар ва лойиҳаларни рўёбга чиқаришда ННТнинг маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорлигини чуқурлаштиришга, ижтимоий ҳаётни демократлаштиришда ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг ролини кучайтириш жараёнларига кўмаклашиш;
ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг эркин ҳамда мустақил ривожланишини таъминлайдиган норматив-ҳуқуқий базани, иқтисодий ва ҳуқуқий кафолатларни такомиллаштириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш;
қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа вазифалар.

III. Парламент комиссиясининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
3.1. Парламент комиссияси юқори раҳбарлик органи бўлиб ва Фонднинг Васийлик кенгаши вазифаларини бажара бориб, қуйидаги ваколатларни амалга оширади:
Фонд фаолиятининг устувор йўналишлари тўғрисида қарор қабул қилиш, ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш шаклларидан ҳар бирига йўналтириладиган маблағларнинг – субсидиялар, грантлар ва социал буюртмаларнинг ҳажмларини белгилаш;
ННТ ва  фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари лойиҳалари ҳамда дастурларини сифатли тарзда танлаб олиш, грант танловларини ўтказиш учун мўлжалланган эксперт гуруҳларини шакллантириш;
Фонд фаолияти ва унинг қонун ҳужжатларига, Фонд тўғрисидаги Низомга, Парламент комиссияси қарорларига мувофиқлиги устидан назоратни амалга ошириш;
Фонд тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенатига таклифлар киритиш;
Фонднинг Ижро этувчи девони ва Тафтиш комиссиясини шакллантириш;
Фонднинг пул маблағлари ва бошқа мол-мулкидан самарали фойдаланилиши устидан назоратни амалга ошириш;
Фонднинг ННТларни қўллаб-қувватлаш турлари бўйича йил чоракларига бўлган ҳолда бир йил учун мўлжалланган  даромадлари ва харажатлари сметасини, шунингдек Фонднинг бюджетини, йиллик балансини, йиллик молиявий ҳисоботини ҳамда Фонд Ижро этувчи девонининг ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
Фонд фаолиятини ҳар йилги навбатдаги ёки навбатдан ташқари аудиторлик текширувидан ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини жалб этиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
Фонд органларидан Фонд фаолиятига тааллуқли ҳужжатларни талаб қилиш ва олиш;
Фонд Ижро этувчи девони ва бошқа органларининг Фонднинг мақсад ва вазифаларига зид қарорларининг ижросини тўхтатиб қўйиш ёки бундай қарорларни  бекор қилиш;
Фонд Директорини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш;
Парламент комиссияси ваколатларига кирувчи бошқа масалалар бўйича қарорлар қабул қилиш.
3.2. Парламент комиссияси ваколатларига тааллуқли масалалар Фонднинг Ижро этувчи девонига ёки Тафтиш комиссиясига ҳал қилиш учун топширилиши мумкин эмас.
3.3. Парламент комиссияси аъзолари бир вақтнинг ўзида Фонднинг Ижро этувчи девони ёки Тафтиш комиссиясига аъзо бўлиши мумкин эмас.
3.4. Парламент комиссияси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати томонидан белгиланган муддатларда уларга бажарилган ишлар тўғрисида ҳисоботлар тақдим этади.

IV. Парламент комиссиясининг тузилмаси
ва  фаолиятини бошқариш
4.1. Парламент комиссияси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати томонидан тасдиқланадиган раис, унинг ўринбосари, масъул котиб ва комиссия аъзоларидан иборат бўлади. Парламент комиссияси таркибига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенати аъзолари, Адлия ва Молия вазирликлари тегишли тузилмаларининг, республика ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари киради.
4.2. Парламент комиссияси Раиси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади.
Парламент комиссияси аъзолари умумий сонининг 2/3 қисми талабига биноан Парламент комиссияси раисини муддатидан олдин лавозимидан озод қилиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенатига тегишли сўровнома киритиш ҳақидаги масалани кўриб чиқиш тўғрисида комиссия мажлиси чақирилиши мумкин.
4.3. Парламент комиссияси раисининг ўринбосари ва масъул котиб Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати томонидан тасдиқланган Парламент комиссияси аъзолари таркибидан Парламент комиссияси томонидан очиқ ёки ёпиқ овоз бериш йўли билан оддий кўпчилик овоз билан сайланади.
Парламент комиссияси раисининг ўринбосари ва масъул котибни лавозимидан озод қилиш тўғрисидаги қарор Парламент комиссияси аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан очиқ ёки ёпиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади.
4.4. Парламент комиссияси раиси қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Парламент комиссиясининг фаолиятига раҳбарлик қилиш;
Парламент комиссиясининг мажлисларини чақириш ва олиб бориш;
Парламент комиссияси қарорларини тасдиқлаш;
Парламент комиссияси номидан вакилликни амалга ошириш;
Парламент комиссиясининг эксперт гуруҳлари раҳбарлари ўртасида вазифаларнинг тақсимланишини белгилаш ва тасдиқлаш;
Парламент комиссиясининг қарорлари билан ўзига Фондни бошқариш бўйича берилган ваколатларни амалга ошириш;
Парламент комиссиясининг мажлислари оралиғидаги даврда Фонд Ижро этувчи девонининг фаолияти устидан назоратни амалга ошириш;
Фонд харажатларининг тасдиқланган сметаси бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш;
ушбу Низом ва амалдаги қонун ҳужжатларидан келиб чиқувчи бошқа ваколатларни амалга ошириш.
4.5. Парламент комиссияси раисининг ўринбосари Раис йўқлигида унинг вазифасини бажаради, Парламент комиссияси томонидан белгиланадиган бошқа вазифаларни бажаради.
4.6. Парламент комиссияси масъул котиби Парламент комиссиясининг фаолияти самарали амалга оширилишини таъминлайди, мажлислар баённомаларини юритади.
4.7. Парламент комиссияси раисининг ва комиссия аъзоларининг тақдимномасига биноан Парламент комиссияси таркибига кейинчалик Ўзбекистон Республикаси  Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати тасдиғига киритиш шарти билан ўзгаришлар киритилиши мумкин.
4.8. Парламент комиссияси қўйилган мақсад ва вазифаларни бажариш учун эксперт гуруҳларини тузиши мумкин. Бу гуруҳларнинг фаолияти Парламент комиссияси томонидан тасдиқланадиган қоидалар асосида амалга оширилади. Йўналишлар бўйича эксперт гуруҳларини тузишда ишга жалб этиладиган экспертларнинг профессионал ва ҳаётий тажрибаси ҳисобга олинади.
4.9. Парламент комиссияси раиси, унинг ўринбосари ва комиссия аъзолари ўз вазифаларини жамоатчилик асосида бажарадилар.
Парламент комиссияси раиси ва унинг ўринбосарининг ўз вазифаларини бажариш билан боғлиқ харажатлари Фонд маблағлари ҳисобидан қопланиши мумкин. Парламент комиссиясининг жорий фаолияти билан боғлиқ харажатлар ҳам Фонд маблағлари ҳисобидан қопланади.

 

V. Парламент комиссиясининг фаолиятини ташкил этиш
5.1. Парламент комиссиясининг иш тартиби Парламент комиссияси томонидан белгиланади.
5.2. Парламент комиссиясининг мажлислари заруратга қараб, лекин йилнинг ҳар чорагида камида бир марта ўтказилади.
Парламент комиссиясининг мажлислари Парламент комиссиясининг раиси ёки раис ўринбосари томонидан чақирилади, улар бу ҳақда комиссия аъзоларини, қоида тариқасида, камида икки кун аввал хабардор қиладилар.
Парламент комиссиясининг мажлислари мобайнида кўриб чиқиш учун таклифлар киритиш ҳуқуқи Парламент комиссияси раисига, унинг ўринбосарига ва Парламент комиссияси аъзоларига, шунингдек Фонд Директорига тегишлидир.
Парламент комиссиясининг мажлислари, агар уларда Парламент комиссияси аъзоларининг камида ярми ҳозир бўлса, ваколатлидир.
Парламент комиссиясининг мажлисини Парламент комиссиясининг раиси ёки унинг ўринбосари олиб боради.
Парламент комиссиясининг мажлиси очиқ ўтказилади. Зарурат бўлганда Парламент комиссияси ёпиқ мажлис ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.
5.3. Парламент комиссиясининг навбатдан ташқари мажлиси Парламент комиссияси раисининг ташаббуси билан, шунингдек Парламент комиссияси аъзоларининг ёки Тафтиш комиссияси аъзоларининг ёзма равишдаги талабига биноан чақирилади.
5.4. Парламент комиссиясининг барча аъзолари тенг ҳуқуқлардан фойдаланадилар, Парламент комиссиясининг ҳар бир аъзоси бир овозга эга.
5.5. Парламент комиссияси ўз ваколатлари доирасида баённома билан расмийлаштириладиган ва кўпчилик овоз билан қабул қилинадиган Қарор қабул қилади.
Парламент комиссиясининг баённомаларини масъул котиб имзолайди, раис ёки унинг ўринбосари ёхуд Парламент комиссиясининг мажлисида раислик қилган Парламент комиссияси аъзоси тасдиқлайди. Шундан сўнг Парламент комиссияси қарорлари Парламент комиссияси аъзоларига,  Фондга ижро учун етказилади.
Парламент комиссиясининг қарорлари Фонднинг Ижро этувчи девони ижро этиши учун мажбурийдир.
5.6. Парламент комиссияси аъзолари комиссия мажлисларида ҳозир бўлишлари шарт. Парламент комиссияси аъзолари Парламент комиссиясининг мажлисларида иштирок эта олмасликлари ҳақида Парламент комиссияси раиси ёки масъул котибини олдиндан ёзма равишда хабардор қилишлари шарт.
5.7. Парламент комиссиясининг мажлисларига давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари, илмий муассасалар вакиллари, мутахассислар ва олимлар, матбуот, телевидение, радио ва Ўзбекистоннинг бошқа оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилиши мумкин.

 

VI. Парламент комиссияси тўғрисидаги низомга ўзгартиш
ва қўшимчалар киритиш тартиби
Парламент комиссияси тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма қарори билан  киритилади.

 

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери

Д.Тошмуҳамедова

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси
Сенатининг Раиси

И.Собиров

 

Sayt haqida | Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati 100078, Toshkent,
Telefon: 238-26-96 
E-mail: senat@tps.uz