O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши ҳамкорлиги бўйича комиссиянинг мажлиси тўғрисида

30.11.2017

2017 йил 30 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши ҳамкорлиги бўйича комиссиянинг мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши раиси ўринбосари И.Умаханов раҳбарлигидаги парламент делегацияси аъзолари иштирок этдилар.

Кун тартибига кўра, Комиссия мажлиси давомида турли даражадаги ўзаро ташрифлар, қўшма тадбирлар ўтказиш, шунингдек қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатлар тўғрисида ахборот алмашиш орқали Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати билан Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши ўртасидаги парламентлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш ва чуқурлаштиришга доир бир қатор муҳим масалалар кўриб чиқилди.
Мажлисда томонлар 2018 йилнинг биринчи ярим йиллигида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон билан Россия минтақалари ўртасида савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган “Минтақалар форуми”ни ўтказиш масалаларини муҳокама қилдилар.
Тадбир якунлари бўйича Комиссиянинг навбатдаги учинчи мажлисини Москва шаҳрида ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати

На русском

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati