O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati


Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши раиси ўринбосари И.Умаханов раҳбарлигидаги делегация билан учрашув

30.11.2017

2017 йил 30 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Н.Йўлдошев ва Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши раиси ўринбосари Ильяс Магомед-Саламович Умаханов раҳбарлигидаги делегация ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Ўзаро фикр алмашиш жараёнида икки томонлама парламентлараро алоқаларнинг ҳамда савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликнинг бугунги ҳолатини ҳамда уларни янада чуқурлаштириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Россия Федерацияси парламенти делегациясининг ташрифи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши ҳамкорлиги бўйича комиссиянинг навбатдаги мажлиси ўтказилиши билан бир вақтга белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати

На русском

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati