O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati


Канада Ташқи ишлар вазирлигининг
Циркумполяр масалалар, шунингдек Шарқий Европа ва Евроосиё
бўйича бюроси бош директори Э.ЛёКлэр билан учрашув

30.10.2017

30 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С.Сафоевнинг Канада Ташқи ишлар вазирлиги Циркумполяр масалалар, шунингдек Шарқий Европа ва Евроосиё бўйича бюроси бош директори Э.ЛёКлэр билан учрашуви бўлиб ўтди.

Бўлиб ўтган суҳбат чоғида икки томонлама муносабатлар ва парламентлараро ҳамкорликнинг жорий ҳолати ҳамда уни ривожлантириш истиқболлари, шу жумладан икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди.

Шунингдек учрашувда томонлар ўзаро қизиқиш уйғотган халқаро ва минтақавий сиёсатнинг айрим долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати

На русском

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati