O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati


Тинчлик, барқарорлик ва тараққиёт раҳнамосига эҳтиром

30.01.2017

Жорий йил 30 январь куни Сенатда мустақил Ўзбекистон давлати асосчи ва Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич  Каримовнинг таваллуд куни муносабати билан тадбир ўтказилди.

Сенат Раиси Н.Йўлдошев ўз нутқида Ўзбекистон ва унинг халқининг ҳозирги бахтли ҳаёти, буюк ва ёруғ келажаги Ислом Каримов номи билан чамбарчас боғлиқ эканлигини таъкидлади.

Тадбирда қатнашган Ўзбекистон халқ шоири, сенатор Иқбол Мирзо ва “Ёшлар” журналининг бош муҳаррири, шоир Нодир Жонузоқ томонидан  “Озод ва обод Ватанга бахшида умр” номли китоб тақдимоти ўтказилди. Тадбир иштирокчиларига Ватанимиз истиқлолининг шонли тарихига, буюк Йўлбошчимизнинг бу тарихни яратишдаги серқирра фаолиятига бағишланган “Эҳтиром” номли ҳужжатли фильм намойиш этилди.

 

 

Ўзбекистон Республикаси 
Олий Мажлиси Сенатининг 
ахборот хизмати

На русском

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati