O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati


Коррупцияга қарши курашиш бўйича Тошкент шаҳар идоралараро комиссиясининг ахбороти эшитилди

28.11.2017

2017 йил 28 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси мажлисида Коррупцияга қарши курашиш бўйича Тошкент шаҳар идоралараро комиссияси раҳбарининг Тошкент шаҳрида 2017-2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича Давлат дастури юзасидан ахборотиэшитилди.
Қўмита мажлисида Сенат аъзолари, Бош прокуратура ва Тошкент шаҳар прокуратурасининг масъул ходимлари, Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика ва Тошкент шаҳар идоралараро комиссияларининг аъзолари ва республика комиссиянинг эксперт гуруҳи аъзолари ҳамда журналистлар қатнашди.
Мажлис якунида муҳокама этилган масалалар юзасидан қўмитанинг тегишли тавсиялари ва таклифлари ишлаб чиқилди.  

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати

На русском

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati