O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati


Жаҳон банки ва БМТ Тараққиёт Дастури бирлашган гуруҳи миссияси вакиллари билан учрашув

28.02.2017

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С.Сафоев 28 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Жаҳон банки (ЖБ) лойиҳаси раҳбари А.Шривастава ва БМТ Тараққиёт Дастурининг (БМТТД) Сеул шаҳридаги глобал сиёсат масалалари бўйича маркази директори Б.Хорват бошчилигидаги ЖБ ва БМТТД бирлашган гуруҳи миссияси вакиллари билан учрашди.

Бўлиб ўтган суҳбат чоғида томонлар миссиянинг Ўзбекистондаги фаолиятининг устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашдилар.

Шунингдек “Ўзбекистонда инвестиция муҳитини такомиллаштириш” лойиҳасининг мақсадлари ва муддатлари ҳамда ушбу лойиҳанинг концепциясини ишлаб чиқиш масалалари муҳокама этилди.

 

Ўзбекистон Республикаси 
Олий Мажлиси Сенатининг 
ахборот хизмати

На русском

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati