O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati


ЎЗБЕКИСТОН ПАРЛАМЕНТИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ
БРЮССЕЛЬ ШАҲРИДА

27.11.2017

Аввал эришилган келишувларга кўра, Олий Мажлис Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси А.Курманов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг парламент делегацияси Европа Парламенти таклифига биноан, Брюссель шаҳрида бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари “Ўзбекистон — ЕИ” Парламент ҳамкорлиги қўмитасининг навбатдаги мажлисида иштирок этади.

Шу билан бир қаторда, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини Бельгия жамоатчилигига етказиш мақсадида Брюсселдаги Пресс-клубда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси тақдимотини ташкил этиш режалаштирилган.

Шунингдек, Люксембург Буюк Герцоглигининг расмий ва ишбилармон доиралари вакиллари учун Ўзбекистоннинг савдо-иқтисодий, инвестициявий ва сайёҳлик салоҳиятига бағишланган тақдимотлар ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати

На русском

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati