O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati


ҚОЗОҒИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ АЪЗОЛАРИ ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ
ДАВЛАТ МУЗЕЙИДА БЎЛДИ

27.09.2017

Қозоғистон Парламенти Сенатининг Раиси К.Токаев раҳбарлигидаги Қозоғистон Республикаси делегация аъзолари 27 сентябрь куни Ўзбекистон тарихи давлат музейида бўлишди.

Юқори мартабали меҳмон ушбу музей экспозицияларини кўздан кечирди.

Қозоғистон Парламенти делегацияси аъзоларига Марказий Осиё минтақасидаги йирик илмий-маърифий муассасалардан ҳисобланган ушбу музей ҳақида батафсил маълумот берилди.

270 мингдан зиёд экспонат фондига эга мазкур музейда сақланаётган археология бўйича бой коллекциялар, нумизматика, этнография, нодир буюмлар, янги ва энг янги тарих даври ҳужжатлари архиви ҳамда ноёб нашрлар сақланувчи илмий кутубхона айниқса меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати

На русском

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati