O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati


Венгрия ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири
Петер Сийарто бошчилигидаги Венгрия делегацияси
аъзолари билан учрашув

27.06.2017

27 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Олий Мажлис Сенати Раиси Н. Йўлдошевнинг Венгрия ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири Петер Сийарто бошчилигидаги Венгрия делегацияси аъзолари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Делегация раҳбари Петер Сийарто 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси қабул қилинишини юқори баҳолади, шунингдек ушбу ҳужжат доирасидаги тегишли дастурлар ва лойиҳаларни рўёбга чиқариш борасида Ўзбекистон билан фаол ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини билдирди.

Суҳбат чоғида томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг, шунингдек Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги парламентлараро ҳамкорликнинг устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашдилар.

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати

На русском

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati