O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati


Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Владимир Тюрденев билан учрашув

27.04.2017

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида 27 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси биринчи ўринбосари С. Сафоевнинг Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Владимир Тюрденев билан учрашуви бўлиб ўтди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг ва парламентлараро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ҳамда уни ривожлантириш истиқболлари ҳақида фикр алмашилди.

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати

На русском

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati