O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati


Тошкентда «Commerzbank AG» ваколатхонаси раҳбари билан учрашув

27.02.2017

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С.Сафоев 27 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида «Commerzbank AG»нинг Тошкентдаги ваколатхонаси раҳбари Б.Тёнс билан учрашди.
 
Бўлиб ўтган суҳбат чоғида инвестиция ҳамкорлигини янада ривожлантириш истиқболлари ва Ўзбекистонда иқтисодиёт соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар муҳокама этилди.

Шунингдек томонлар хорижий инвестицияларни жалб қилиш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

 

Ўзбекистон Республикаси 
Олий Мажлиси Сенатининг 
ахборот хизмати

На русском

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati