O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati


Қозоғистон Республикаси Қизилўрда вилояти делегацияси билан учрашув

27.01.2017

27 январ куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари С.Сафоевнинг Қозоғистон Республикаси Қизилўрда вилояти акими К.Кушербаев бошчилигидаги делегация билан учрашуви бўлиб ўтди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳудудларида ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Икки мамлакат ўртасидаги қулай географик ва маданий-гуманитар шароитларнинг яқинлиги ўзаро сиёсий, савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга ёрдам бериши таъкидланди.

Шунингдек, минтақалараро ҳамкорликни янада ривожлантириш ҳамда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги мунтазам алоқаларни тўғридан-тўғри ташкил етиш масалалари муҳокама қилинди.

 

 

Ўзбекистон Республикаси 
Олий Мажлиси Сенатининг 
ахборот хизмати

На русском

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati