O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati


Венгриянинг елчиси билан учрашув

27.01.2017

27 январ куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари С.Сафоевнинг Венгриянинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси П.Санто билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда барча соҳалардаги ўзаро ҳамкорлик муносабатларини самарали амалга ошириш, жумладан, парламентлараро алоқаларни ривожлантириш масалалари таъкидланди.

Шунингдек, томонлар ўзларини қизиқтирган халқаро ва минтақавий муаммолар, баъзи долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

 

 

Ўзбекистон Республикаси 
Олий Мажлиси Сенатининг 
ахборот хизмати

На русском

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati