O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati


Қозоғистон делегацияси аъзолари Темурийлар тарихи давлат музейини томоша қилди

26.09.2017

Қозоғистон Парламенти Сенатининг Раиси Касим-Жомарт Токаев раҳбарлигидаги Қозоғистон Республикаси делегация аъзолари 26 сентябрь куни Темурийлар тарихи давлат музейида бўлишди.

Делегация аъзоларига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмитаси раиси Алишер Курманов ҳамроҳлик қилди.

Юқори мартабали меҳмон Темурийлар тарихи давлат музейи экспозицияларини кўздан кечирди.

Меҳмонларга юртимизда мустақиллик йилларида Амир Темур шахсига қаратилаётган улкан эҳтиром, бунинг намунаси сифатида бунёд этилган ушбу муҳташам музей ҳақида батафсил маълумот берилди.

Буюк Соҳибқирон Амир Темур бобомизнинг саркардалик санъати, Ватанимиз тарихида тутган беқиёс ўрнидан сўзловчи осори-атиқалар делегация аъзоларида катта қизиқиш уйғотди.

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати

На русском

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati