O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati


Хитой Халқ Республикасининг элчиси билан учрашув

26.01.2017

26 январ куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари С.Сафоевнинг Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси С.Лицзе билан учрашуви бўлиб ўди.

Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва истиқболлари, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

 

Ўзбекистон Республикаси 
Олий Мажлиси Сенатининг 
ахборот хизмати

На русском

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati