O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati


Германия Федератив Республикасининг элчиси билан учрашув

26.01.2017

26 январ куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С.Сафоевнинг Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Н.Хёфер-Виссинг билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни жумладан, савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик, шунингдек, парламентлараро ўзаро алоқаларни изчил ривожлантириш таъкидланди.  

Ташқи сиёсий фаолиятнии амалга ошириш, халқаро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш, туризмни ривожлантиришда парламент ролини ошириш масаласи алоҳида қайд етилди.

 

Ўзбекистон Республикаси 
Олий Мажлиси Сенатининг 
ахборот хизмати

На русском

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati