O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati


Қозоғистонлик делегация аъзолари Самарқандда

25.09.2017

Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси Касим-Жомарт Токаев бошчилигидаги Қозоғистон делегацияси 25 сентябрь куни Самарқанд шаҳрига келди. Меҳмонларни Самарқанд халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Борий Алихонов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмитаси раиси Алишер Курманов, Самарқанд вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Туробжон Жўраев ва Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ерик Утембаевлар кутиб олишди.

Делегация аъзолари Ҳазрати Хизр мажмуасида бўлишди. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрига гул қўйиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирдилар.

Қозоғистонлик меҳмонларга объектнинг бунёд этилиши, қисқа фурсатда бу ерда амалга оширилган улкан бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари ҳақида сўзлаб берилди.

К.Токаев Ислом Каримов мамлакатимиз мустақиллигига, халқимизнинг фаровон ҳаётига асос солгани, маънавиятимизни тиклаган буюк инсон эканини, шунингдек, фаолияти давомида ўзбек-қозоқ халқлари дўстлиги, биродарлиги учун улкан ишларни амалга оширганини эътироф этди. Мазкур мажмуа ҳақида гапирар экан, ушбу табаррук иншоот тимсолида ўзбек халқи Ислом Каримовга бўлган меҳр-муҳаббатини яққол кўрсатган, деди К.Токаев.

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати

На русском

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati