O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati


Корея Республикаси миллий ассамблеяси спикери Чон Сэ Гюн раҳбарлигидаги парламент делегацияси билан учрашув

25.09.2017

25 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Н.Йўлдошевнинг Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Спикери Чон Сэ Гюн раҳбарлигидаги парламент делегацияси билан учрашуви бўлиб ўтди.

Суҳбат чоғида Олий Мажлис Сенати Раиси Ўзбекистонда икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолатига юқори баҳо берилишини ҳамда Корея Республикаси билан барча соҳаларда стратегик ҳамкорликни, шу жумладан парламентлараро муносабатларни янада мустаҳкамлашга муҳим аҳамият қаратилишини қайд этди.

Икки томонлама парламентлараро алоқалар, шунингдек, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик ҳолати ҳамда уни янада чуқурлаштириш истиқболлари ҳақида фикр алмашилди.

Томонлар Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Спикери Чон Сэ Гюннинг Ўзбекистонга ташрифи парламентлараро муносабатларни мустаҳкамлашда ва кенгайтиришда муҳим роль ўйнашига ҳамда икки мамлакат қонун чиқаруви органлари ўртасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга янгича туртки беришига умид билдирдилар.

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати

На русском

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati