O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati


Қозоғистон делегацияси аъзолари Регистонда

25.09.2017

Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси Касим-Жомарт Токаев бошчилигидаги Қозоғистон делегацияси Самарқанд шаҳридаги Амир Темур мақбараси ва Регистон майдонига ташриф буюришди.

Ушбу масканларга саёҳат чоғида меҳмонлар юртимизда аждодларимиздан мерос тарихий-маданий ёдгорликларни асраб-авайлаш ва уларни келгуси авлодларга безавол етказиш, мамлакатимизнинг сайёҳлик салоҳиятини кенгайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида атрофлича маълумотга эга бўлишди.

Хусусан, Амир Темур мақбарасида делегация аъзоларига Амир Темур ва темурийлар даврида амалга оширилган улкан қурилиш-бунёдкорлик ишлари, илм-фан, маданият ривожи учун яратилган шароит ва имкониятлар ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Меҳмонлар Регистон майдонини ҳайрат билан томоша қилишди. Ушбу обиданинг яратилиш тарихи, уларни асраб-авайлаш борасида давлатимиз томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўзлаб берилди.

Қозоғистон делегациясининг Самарқанд шаҳрининг тарихий ва диққатга сазовор жойлари бўйлаб саёҳати давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати

На русском

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati