O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati


Қозоғистон делегацияси аъзолари
Имом Бухорий мажмуасида бўлишди

25.09.2017

Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенатининг раиси Касим-Жомарт Токаев бошчилигидаги Қозоғистон делегацияси Самарқанддаги Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Ўтганлар хотираси ёд этилиб, Қуръон тиловат қилинди.

Бу ерда амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишлари, буюк муҳаддис маънавий меросини ўрганиш ва тарғиб этиш борасида олиб борилаётган ишлар делегация аъзоларида катта таассурот қолдирди.

Мажмуада меҳмонларга юртимизда муқаддас ислом дини ривожига беқиёс ҳисса қўшган алломалар, муҳаддис боболаримиз маънавий мероси ҳақида сўзлаб берилди. Президентимиз ташаббуси билан айни пайтда мажмуа яқинида Имом Бухорий номидаги халқаро илмий-тадқиқот маркази қурилаётгани ислом маданияти, умумбашарий цивилизация ривожига беназир ҳисса қўшган буюк аждодларимизнинг кўп қиррали бой меросини ўрганишига хизмат қилиши эътироф этилди.

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати

На русском

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati