O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati


Буюк Британия ташқи ишлар вазирининг доимий котиби
Сайман Макдональд раҳбарлигидаги Буюк Британия делегацияси
аъзолари билан учрашув

25.09.2017

2017 йил 25 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С.Сафоев ҳамда Буюк Британия ташқи ишлар вазирининг доимий котиби Сайман Макдональд раҳбарлигидаги Буюк Британия делегацияси аъзолари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Делегация раҳбари С.Макдональд 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси қабул қилинишига баҳо берди, шунингдек ушбу ҳужжат доирасида тегишли дастурлар ва лойиҳаларни амалга ошириш борасида Ўзбекистон билан фаол ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини билдирди.

Суҳбат давомида томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликнинг устувор йўналишлари, шунингдек Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасида парламентлараро алоқаларни кучайтириш юзасидан фикр алмашдилар.

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати

На русском

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati