O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati


Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Спикери Чон Сэ
Гюн Самарқандда

24.09.2017


Мамлакатимизга ташриф буюрган Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Спикери Чон Сэ Гюн бошчилигидаги Корея делегацияси 24 сентябрь куни Самарқанд шаҳрига келди.

Самарқанд темир йўл вокзалида меҳмонларни Самарқанд шаҳар ҳокими Ф.Раҳимов кутиб олди.

Делегация аъзолари Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов мангу ором топган маскан - Ҳазрати Хизр мажмуасини зиёрат қилди. Буюк Йўлбошчимиз қабрига гул қўйиб, ҳурмат бажо келтирдилар.

Кореялик меҳмонларга ушбу объектнинг бунёд этилиши, қисқа фурсатда бу ерда амалга оширилган улкан бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари ҳақида сўзлаб берилди.

Чон Сэ Гюн Ислом Каримов мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси сифатида унинг тараққиёти, халқаро майдонда муносиб ўрнини топиши учун жуда катта ишларни амалга оширганини таъкидлади. Нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиё минтақасида тинчлик-осойишталикни сақлаш, миллатлараро тотувликни таъминлаш йўлида қатор ташаббусларни илгари суриб, уларнинг амалга оширилишига беқиёс ҳисса қўшгани қайд этилди.

(Айни пайтда делегация аъзолари Мирзо Улуғбек обсерваториясида. Бу ҳақдаги маълумотлар кейинги хабарда батафсил берилади)



Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati