O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati


Делегация аъзолари Регистонда

24.09.2017


Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Спикери Чон Сэ Гюн бошчилигидаги Корея делегацияси аъзолари куннинг иккинчи ярмида Самарқанд шаҳридаги Регистон мажмуасига ташриф буюрди.

Дунёга машҳур мазкур обида Самарқанднинг ўзига хос рамзи сифатида жаҳон аҳлининг доимий эътиборида бўлиб келмоқда. Юртимизга ташриф буюрадиган ҳар бир сайёҳ, нуфузли делегация Регистонда бўлишни, унинг салобати ва гўзаллигини ўз кўзи билан кўришни истайди.

Бир неча асрлик мадрасалар буюк аждодларимизнинг юксак ақл-заковати ва бунёдкорлик салоҳиятидан гувоҳлик беради. Кореялик меҳмонлар ҳам мажмуа билан танишув давомида бу сифатларни алоҳида таъкидлади.

Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси аъзолари Ислом Каримов кўчаси бўйлаб сайр қилиб, Бибихоним масжиди ҳамда Сиёб деҳқон бозорида бўлди. Ушбу иншоотлар билан танишув ҳам меҳмонларда катта таасcурот қолдирди.

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati