O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati


Делегация аъзолари Амир Темур мақбарасида

24.09.2017

Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Спикери Чон Сэ Гюн бошчилигидаги Корея делегацияси аъзолари Самарқанд шаҳридаги Амир Темур мақбарасига ташриф буюришди. Дастлаб қуръон тиловат қилиниб, аждодларимиз руҳи покларига дуо ўқилди.

Делегация аъзоларига Соҳибқирон Амир Темур бунёд этган улкан давлат тарихи, унинг жанговар юришлари, амалга оширган эзгу ишлари борасида маълумот берилди.

Кореялик меҳмонлар мақбарадаги мавжуд тарихий ашёларни томоша қилишди, Амир Темур барпо этган салтанат тарихи билан яқиндан танишишди.

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati