O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati


Грузиянинг Ўзбекистон Республикасидаги
Фавқулодда ва Мухтор Элчиси К.Жгенти билан учрашув

23.10.2017

23 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С.Сафоевнинг Грузиянинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси К.Жгенти билан учрашуви бўлиб ўтди.

Бўлиб ўтган суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларнинг жорий ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари, шу жумладан икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик масалалари, шунингдек парламентлараро ўзаро муносабатлар муҳокама этилди.

Шунингдек учрашувда томонлар халқаро ва минтақавий сиёсатнинг ўзаро қизиқиш уйғотган айрим долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати

На русском

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati