O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati


Буюк Британия парламенти Лордлар палатаси аъзоси,
Ўзбекистон бўйича Бутунпартия парламент гуруҳи раиси ўринбосари
лорд М.Шайх билан учрашув

23.09.2017

2017 йил 23 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С.Сафоев ҳамда Буюк Британия парламенти Лордлар палатаси аъзоси, Ўзбекистон бўйича Бутунпартия парламент гуруҳи раиси ўринбосари лорд М.Шайх ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбат давомида меҳмон Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар билан таништирилди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги парламентлараро муносабатларни ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати

На русском

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati