O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati


Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа парламенти кичик қўмитаси делегацияси аъзолари билан учрашув

23.05.2017

2017 йил 23 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси ўринбосари С. Артикованинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа парламенти кичик қўмитаси делегацияси аъзолари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Бўлиб ўтган суҳбат чоғида Сенат Раиси ўринбосари Ўзбекистонда демократик ислоҳотларни чуқурлаштиришда ва мамлакатни модернизация қилишда парламентнинг ҳамда сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтиришга, парламентнинг давлат бошқаруви тизимини такомиллаштиришга доир олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақидаги ахборотни меҳмонлар эътиборига етказди.

Меҳмонлар мамлакат ҳаётининг барча соҳаларида юз бераётган ўзгаришларга ижобий баҳо бердилар, шунингдек барча ислоҳотлар демократия ва инсон ҳуқуқлари устуворлиги тамойилларига мувофиқ олиб борилаётганлигидан мамнун эканликларини билдирдилар.

Учрашув якунларига кўра томонлар Европа парламенти кичик қўмитаси делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Европа парламенти ўртасида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида самарали парламентлараро муносабатни янада ривожлантиришга хизмат қилишига умид билдирдилар.


Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати

 






На русском

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati