O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati


АҚШ Вакиллар палатаси аъзоси Т.Келли бошчилигидаги Конгресс
делегацияси билан учрашув

22.11.2017

22 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев ҳамда АҚШ Вакиллар палатаси аъзоси Т.Келли бошчилигидаги Конгресс делегацияси ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбат давомида Олий Мажлис Сенатининг биринчи ўринбосари Ўзбекистонда икки томонлама муносабатларнинг бугунги даражасига юқори баҳо берилаётганини ва ҳамкорликнинг барча йўналишлари бўйича дўстона муносабатларни, шу жумладан парламентлараро муносабатларни янада мустаҳкамлашга катта эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Шунингдек, икки томонлама парламентлараро алоқалар ва савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати, уларни янада чуқурлаштириш истиқболлари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Томонлар АҚШ конгрессменларининг Ўзбекистонга ташрифи парламентлараро муносабатларни кенгайтиришда муҳим роль ўйнашига ишонч билдирдилар ҳамда икки мамлакат қонун чиқарувчи органлари ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштиришга ўзига хос туртки беришини таъкидладилар.

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати

На русском

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati