O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati


Қирғиз Республикаси Жўғорку Кенеши Тўроғаси Д. Жумабеков
бошчилигидаги Қирғизистон Республикаси парламенти делегацияси
расмий ташриф билан Ўзбекистонда

21.12.2017

Аввал хабар берилганидек, ташриф билан боғлиқ асосий воқеалар 21 декабрь куни бўлиб ўтди.

Қирғизистон Республикаси Жўғорку Кенеши Тўроғаси Д. Жумабеков бошчилигидаги Қирғизистон Республикаси парламенти делегацияси Мустақиллик майдонига ташриф буюриб, ҳурриятимиз, порлоқ истиқболимиз ва эзгу ниятларимиз рамзи бўлган “Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди. Ҳазрати Имом мажмуасидаги тарихий-маърифий ёдгорликлар билан танишди, “Чингиз Айтматов ва Ўзбекистон” экспозициясини кўздан кечирди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарида ўтказилган музокараларда парламентлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш масалалари муҳокама этилди.

Бўлиб ўтган учрашувлар ва музокаралар якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Қирғизистон Республикаси Жўғорку Кенеши ўртасида икки томонлама парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича “Амалий тадбирлар режаси” (“Йўл харитаси”) имзоланди.

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати

На русском

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati