O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati


ЎЗБЕКИСТОН ПАРЛАМЕНТ ДЕЛЕГАЦИЯСИ
ОСИЁ ПАРЛАМЕНТ АССАМБЛЕЯСИ ЯЛПИ СЕССИЯСИ
ИШИДА ИШТИРОК ЭТМОҚДА

21.11.2017

Туркия Республикасининг Буюк Миллат Мажлиси ва Осиё Парламент Ассамблеяси Бош котиби таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Н.Йўлдошев бошчилигидаги Олий Мажлис парламенти делегацияси жорий йилнинг 21 ноябрь куни ўз ишини бошлаган Осиё Парламент Ассамблеяси Ижрочи кенгашининг иккинчи мажлиси ва ўнинчи ялпи сессияси ишида иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари Олий Мажлис парламенти делегацияси таркибидан жой олди.

Тадбирлар якунлари бўйича Истанбул декларациясини ва бир қатор резолюцияларни қабул қилиш назарда тутилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати

На русском

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati