O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида
Россия Федерацияси Федерал Йиғилиши Федерация Кенгаши Раиси
ўринбосари И.М.-С. Умаханов билан учрашув тўғрисида

22.08.2017

21 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоевнинг Россия Федерацияси Федерал Йиғилиши Федерация Кенгаши Раиси ўринбосари И.М.-С. Умаханов билан учрашуви бўлиб ўтди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги икки томонлама муносабатларни ва парламентлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Жорий йилнинг куз фаслида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ҳамкорлик бўйича комиссиясининг ва Россия Федерацияси Федерал Йиғилиши Федерация Кенгашининг биринчи мажлисини Тошкент шаҳрида ташкил этиш ҳамда ушбу тадбир доирасида Ўзбекистон-Россия бизнес-форумини ва “Минтақалар форумини” ўтказиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

И. Умаханов Россия томони йирик минтақаларнинг ва Ўзбекистон учун устувор бўлган тармоқларда фаолият кўрсатаётган етакчи компанияларнинг раҳбарларини мазкур форумлар ишида қатнашишга жалб қилиш учун барча саъй-ҳаракатларни ишга солишига ишонч билдирди.

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати

На русском

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati