O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati


Сенат ўн учинчи ялпи мажлиси олдидан
қўмиталар мажлислари ўтказилди

19.12.2017

Жорий йилнинг 19 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлиси олдидан парламент юқори палатаси қўмиталарининг мажлислари бўлиб ўтди.

Сенат қўмиталарининг мажлисида асосан ўн учинчи ялпи мажлис кун тартибига киритилган қонунлар ва бошқа масалалар кўриб чиқилди.

Қўмиталар мажлисларида, шунингдек, “Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисида” тўғрисидаги масала кўриб чиқилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн иккинчи ва ўн учинчи ялпи мажлислари оралиғида сенаторларнинг фаолияти ҳамда улар томонидан амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди.

Бундан ташқари, Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси мажлисида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги фаолияти тўғрисидаги ахбороти ҳақидаги масала муҳокама этилди.

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси мажлисида “Чиқиндилар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг маиший чиқиндиларни қайта ишлашга доир қисмининг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ижро этилишини ўрганиш натижалари ҳақидаги масала кўриб чиқилди.

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси мажлисида 2017 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг ижроси юзасидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ахбороти тўғрисидаги масала таҳлил қилинди.

Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси мажлисида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг миллий қонунчилик талабларини ҳамда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясидан келиб чиқадиган вазифаларни бажариш юзасидан фаолияти тўғрисидаги ахборотини эшитиш тўғрисидаги масала кўрилди.

Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси мажлисида қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича уй-жойлар қуришга оид давлат дастурларининг ижроси юзасидан “Қишлоқ қурилиш инвест” масъулияти чекланган жамияти инжиниринг компанияси бош директорининг ахбороти тингланди.

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати

На русском

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati