O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati


Хитой Халқ Республикаси Бутунхитой халқ вакиллари йиғилиши Доимий қўмитаси раисининг ўринбосари ва бош котиби Ван Чэн бошчилигидаги Хитой Халқ Республикаси делегацияси билан учрашув

19.05.2017

2017 йил 19 май куни Ўзбекистон РеспҚубликаси Олий Мажлиси Сенатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Н.Йўлдошевнинг Хитой Халқ Республикаси Бутунхитой халқ вакиллари йиғилиши Доимий қўмитаси раисининг ўринбосари ва бош котиби Ван Чэн бошчилигидаги Хитой делегацияси аъзолари билан учрашуви бўлиб ўтди.
Бўлиб ўтган суҳбат чоғида Сенат Раиси Ўзбекистонда Хитой Халқ Республикаси билан ҳар томонлама ва ўзаро самарали ҳамкорликни, шу жумладан парламентлараро муносабатларни ривожлантиришга муҳим аҳамият берилишини қайд этди.
Икки мамлакат ўртасидаги муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ҳақида фикр юритаётиб, томонлар Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлиги юксак даражада эканлигидан мамнун эканлигини билдирдилар. Бугун сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, илмий-техник ва гуманитар соҳалардаги муносабатлар анъанавий дўстлик, ишонч ва ўзаро манфаатлар принципларига асосланган ҳолда қурилмоқда ҳамда “стратегик ҳамкорлик” мақомига эга. Улар икки давлат раҳбарлари ўртасидаги ишончли шахсий алоқаларга асосланади.
Суҳбат чоғида томонлар Хитой Халқ Республикаси делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи парламентлараро муносабатларни мустаҳкамлашда ва кенгайтиришда муҳим роль ўйнашига ҳамда икки мамлакат парламентлари ўртасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга янги туртки беришига умид билдирдилар.

 

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати

 

 

На русском

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati