O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati


Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) президенти С.Чакрабарти бошчилигидаги делегация билан учрашув

17.03.2017

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида 15 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси биринчи ўринбосари С.Сафоевнинг Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) президенти С.Чакрабарти бошчилигидаги делегация билан учрашуви бўлиб ўтди.
Бўлиб ўтган суҳбат вақтида Ўзбекистон ва ЕТТБ ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилди.

Делегация раҳбари С.Чакрабарти мамлакатимизнинг ЕТТБ билан ҳамкорлигини тиклашда жонбозлик қилган Ўзбекистон Раҳбариятига катта миннатдорчилик билдирди. Шунингдек у ўзаро қизиқиш уйғотган барча йўналишлар бўйича икки томонлама муносабатларни янада ривожлантиришнинг муҳимлигини ҳам таъкидлади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан илгари сурилган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси”нинг мазмун-моҳияти ва мақсадлари ЕТТБ делегацияси эътиборига ҳавола этилди.

С.Чакрабарти Ўзбекистон Раҳбарияти томонидан ишлаб чиқилган ва 2017 йил февралда қабул қилинган Стратегияда белгиланган ислоҳотларни қўллаб-қувватлашини маълум қилди. Унинг фикрича, “кўрилаётган чора-тадбирлар Банкнинг мамлакатни ривожлантириш фалсафасига тўғри келади”.
Томонлар учрашув вақтида Ўзбекистон ва ЕТТБ ўртасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари фикр алмашдилар.

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати

На русском

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati