O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati


Туркия Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулотда ва мухтор элчиси А.Шен билан учрашув

17.02.2017

17 феврал куни Сенатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С.Сафоевнинг Туркия Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулотда ва мухтор элчиси А.Шен билан учрашуви бўлиб ўтди.

Бўлиб ўтган учрашувда икки томонлама алоқаларни ривожлантириш, савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорлик, шунингдек Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги парламентлараро ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, томонлар барча даражадаги ўзбек-турк сиёсий диалогини кучайтириш муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидладилар.

 

Ўзбекистон Республикаси 
Олий Мажлиси Сенатининг 
ахборот хизмати

На русском

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati