O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида
БМТ Бош котиби ўринбосари, Тараққиёт Дастури Маъмури ўринбосари,
Европа ва МДҲ мамлакатлари бўйича минтақавий бюро директори
Д.Султонўғлу билан учрашув ҳақида

13.11.2017

2017 йил 13 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С.Сафоев ҳамда БМТ Бош котиби ўринбосари, Тараққиёт Дастури Маъмури ўринбосари, Европа ва МДҲ мамлакатлари бўйича минтақавий бюро директори Д.Султонўғлу ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда томонлар Ўзбекистон Республикаси ва БМТТД ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар. Шунингдек Олий Мажлис Сенати билан ҳамкорликда амалга оширилаётган Ўзбекистонда инвестиция муҳитини яхшилашга доир лойиҳа юзасидан фикр алмашилди.

Д.Султонўғлу мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилашга қаратилган мамлакатимиз Раҳбариятининг саъй-ҳаракатларига юқори баҳо берди ҳамда БМТТД ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр эканлигини билдирди.

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати

На русском

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati